|
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
Мустақил Ўзбекистоннинг 2009 йилги муҳим ва унутилмас саналар
тақвими
Миллий библиография бўлими
Тузувчидан
1963 йилдан бошлаб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий
кутубхонаси миллий библиография бўлими томонидан ўзбек ва рус
тилларида чиқарилиб келаётган ушбу тақвим ўлкашунослик мазмунда
бўлиб, Ўзбекистон ҳаётига доир муҳим ва унутилмас саналар, байрамлар
ва халқаро аҳамиятга эга бўлган воқеалар, саналар ҳақида маълумотлар
берилган.
Тақвимда 2009 йилда ватанимизда нишонланадиган катта тантаналар
ҳақида батафсил баён қилинган ва мавзуга оид адабиётларнинг рўйхати
ҳам киритилди.
Бу тақвим АКМ, АРМ, маънавият ўчоғлари, билим даргоҳлари ва кенг
китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Январь
1 январь - Янги йил байрами. Янги йилнинг биринчи куни.
2 январь – Ўзбекистон Республикаси жаҳон метрологоия ташкилотига
(ЖМТ) (1993) аъзо бўлган кун.
3 январь – Ўзбекистон Республикаси Миллий Давлат китоб палатаси
ташкил топган кун (1926).
7 январь – Ўзбекистон халқ артисти, Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат
мукофоти лауреати Тошхон Султонова (1909-1989) таваллудининг 100
йиллиги
10 январь – Ички қўшинлар ташкил топганлигининг (1992) 17 йиллиги.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни (1992).
14 январь – Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоев (1904-1974)
таваллудининг 105 йиллиги.
19 январь – Ўзбекистон Миллий Университети палентология
кафедрасининг мудири, геология-минерология фанлари доктори,
профессор София Ҳамидовна Миркомолова туғилганига 90 йил тўлди.
23 январь – Миллий гвардия ташкил этилган (1992) куннинг 17 йиллиги.
24 январь – Ўзбекистон-Евросиё иқтисодий ҳамжамияти (2000 йил 10
октябрда Остона шаҳрида ташкил топган)га аъзо бўлган кун (2006 й.).
24 январь – Республика байналминал маданият маркази ташкил топган
кун (1992).
25 январ – Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, адиб
Ўлмас Умарбеков (1934-1994)таваллудининг 75 йиллиги.
26 январь – Бутунжаҳон Божхоначилар куни (1983).
28 январь – Ўзбекистон ҳаво йўллари куни (1992).
29 январь – Адиб Муҳаммадшариф Сўфизода (1869-1937) таваллудининг
140 йиллиги.
30 январь – Европа хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига қабул
қилинган кун (1992 й.)
Февраль
7 февраль – Тошкент вилоятида Ғазалкент шаҳрига асос солинган кун
(1964).
9 февраль – Буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин
Мир Алишер Навоий (1441-1501) таваллуд топган кун.
14 февраль – Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи,
давлат арбоби моҳир саркарда Мирзо Бобур (1483-1530) таваллуд топган
кун.
16 февраль – Ўзбекистон Республикасининг халқаро Иқтисодий Ҳамкорлик
Ташкилоти (ХИҲТ)га аъзо (1992) бўлган кун.
17 февраль – Халқаро Қизил хоч қўмитаси ташкил топган кун (1863 й,
Женева).
21 февраль – Халқаро она тили куни (ЮНЕСКО).
23 февраль - “Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси”
тузилган кун (1991).
24 февраль - Ўзбекистон Республикаси халқаро почта итифоқига аъзо
бўлган кун (1994)
25 февраль – Ташқи Ишлар вазирлиги ҳузуридаги ташқи сиёсий ва
халқаро муносабатларга оид хабарларни тарқатувчи “Жаҳон ахборот
агентлиги” ташкил этилган кун (1994).
Март
1 март – Бутунжаҳон фуқаролар мудофааси куни.
1 март – Гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар билан савдо қилишга қарши
халқаро кураш куни.
1 март – Ўзбекистон Республикасида БМТнинг Болалар жамғармаси –
ЮНИСЕФ ваколатхонаси очилди.
2 март – Мустақил Ўзбекистон Республикасининг БМТга (1992) аъзо
бўлганлигининг 17 йиллиги.
4 март – Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари куни
(1999).
4 март – Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун
(1996).
6 март – Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929) таваллудининг 120
йиллиги.
8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами.
14 март – “Ўзбекистон Республикаси Халқ бахшиси” фахрий унвони
таъсис этилган кун (2000).
14 март –Ўзбекистон Республикаси Фахрийлар ташкилотлари уюшмаси
тузилган кун (1987).
15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни.
17 март – Бутунжаҳон Денгиз куни.
17 март – Ўзбекистон футбол куни.
21 март – Наврўз байрами. Умумхалқ байрами куни (1992).
21 март – Халқаро қўғирчоқбозлар куни (2002).
22 март – Бутунжаҳон сув (1992) куни.
22 март – Буюк ўзбек астраноми ва математиги, давлат арбоби Мирзо
Улуғбек (1394-1449) таваллудининг 615 йиллиги.
23 март – Бутунжаҳон метрология (1950) куни.
24 март – Бутунжаҳон сил касаллигига қарши кураш куни.
24 март – Ўзбекистон Республикасининг Чегара қўшинлари ташкил
этилган кун (1992).
25 март – Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар
миллий уюшмаси (1992) ташкил этилган кун.
27 март – Халқаро театр (1961) куни.
Апрель
1 апрель – Халқаро кулги куни.
1 апрель – Бутунжаҳон қушлар куни.
2 апрель – Халқаро болалар китоби куни.
5 апрель – Геологлар куни.
5 апрель – Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи ташкил топган кун
(1993).
7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни.
9 апрель – Соҳибқирон, буюк саркарда Амир Темур (1336-1405) таваллуд
топган кун.
9 апрель – Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцяси ва Далват
Герби (1993) тасдиқланган кун.
10 апрель – Ўзбек адабиётининг йирик номояндаларидан бири Абдулла
Қодирий (1894-1938) таваллудининг 115 йиллиги.
12 апрель – Бутунжаҳон авиация ва космонавтика куни (1962).
15 апрель – Илм-фан куни.
17 апрель – Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари куни.
18 апрель – Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш куни.
19 апрель – Халқаро оламни асраш куни (1990). (Ҳар йили апрель
ойининг учинчи якшанбасида нишонланади).
23 апрель – Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
куни. (ЮНЕСКОнинг 28-конференциясида 1995 йилда эълон қилинган).
24 апрель – Ёшларнинг халқаро бирдамлик куни (1957).
25 апрель – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, халқ
ёзувчиси, моҳир драматург Ҳамид Ғулом (1919-2005) таваллудининг 90
йиллиги.
26 апрель – Амир Темур ордени таъсис этилган кун.
26 апрель – Бетакрор ва истеъдодли шоир Муҳаммад Юсуф (1954-2001)
таваллудининг 55 йиллиги.
26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк куни.
26 апрель – Биродарлашган шаҳарлар куни (1963) (Ҳар йили апрель
ойининг охирги якшанбасида нишонланади).
28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни (2003).
29 апрель – Халқаро рақс куни.
30 апрель – Ўзбекистон Европа тикланиш ва тараққиёт банкига аъзо
бўлган куни (1992).
Май
1 май – Чирчиқ шаҳар ўлкашунослик музейи ташкил топган кун (1959).
3 май – Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни (1934).
7 май – Радио куни.
7 май – Ўзбекисон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Қайипбергенов
Тўлепберген (1929) таваллудининг 80 йиллиги.
8 май - Бутунжаҳон қизил Хоч ташкилоти куни.
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни (1999) – умумхалқ байрами.
12 май – Халқаро ҳамширалар куни.
15 май –Бутунжаҳон оила куни.
16 май – Истеъдодли шоир ва жамоат арбоби Боту (Маҳмуд Ҳодиев)
таваллудининг 105 йиллиги (1904-1938).
17 май – Халқаро электралоқа куни (1969).
17 май – Ўзбекистон Республикаси тоғ-металлургия саноати ходимлари
куни (2001). (Ҳар йили май ойининг 3-чи якшанбасида нишонланади).
18 май –Халқаро музейлар куни (1977).
19 май –Тошкентда Халқаро Ислом тадқиқот маркази (1995) очилган кун.
21 май – Халқаро метрология куни. (ЮНЕСКО қарори билан ҳар йили шу
кун нишонланади).
22 май – Халаро биологик ранг-баранглик куни.
24 май – Ўзбекистон Ватан тараққиёти партияси (ВТП) (1992) тузилган
кун.
26 май – Халқаро “Наврўз” хайрия жамғармаси ташкил этилган кун
(1994).
31 май – Бутунжаҳон тамаки чекишга қарши кураш куни.
31 май – Кимёгарлар куни (1956). (Ҳар йили май ойининг охирги
якшанбасида нишонланади).
Июнь
1 июнь – Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни.
2 июнь – Ўзбекистон халқ артисти Абдурауф Болтаев (1909-1978)
таваллудининг 100 йиллиги.
5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни (1972).
7 июнь – Мелиораторлар куни. (Ҳар йили июнь ойининг 1-чи якшанбасида
нишонланади).
14 июнь – Енгил саноат ходилари куни. (Ҳар йили июнь ойининг 2-чи
якшанбасида нишонланади).
14 июнь – Бутунжаҳон Донорлар куни.
17 июнь – Саҳроланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни.
21 июнь – Тиббиёт ходимлари куни. (Ҳар йили июнь ойининг 3-чи
якшанбасида нишонланади).
21 июнь – Бутун ўзбек олимпик югуриш куни. (Ҳар йили июнь ойининг
3-чи якшанбасида нишонланади).
23 июнь – Халқаро Олимпиада куни.
26 июнь – Бутунжаҳон гиёхвандликка қарши кураш куни.
27 июнь – Ўзбекистон Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари
куни. (1993 й. 24 июнь ЎзР Президенти фармони).
28 июнь – Савдо, матубот кооперациси ва аҳолига маиший хизмат
кўрсатиш ходимлари куни.
Июль
1 июль - Бутунжаҳон меъморлар куни (1985).
1 июль – Ўзбекистон Республикаси констиитуцияси миллий валютаси –
сўм муомалага киритилган (1994) кун.
1 июль – Денгиз ва дарё флоти ходимлари куни (1976).
2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби (1992)
тасдиқланган кун.
4 июль – Халқаро кооперацияси куни (1994) (ҳар йили июль ойининг
биринчи шанбасида нишонланади).
7 июль – Бутунжаҳон дунё аҳолиси куни.
7 июль – Таниқли ўзбек ёзувчиси Нормурод Нарзуллаев туғилган кун
(1934).
10 июль – Ўзбекистон Республикаси Халқаро электралоқа Иттифоқи
(ХЭИ)га тўлақонли аъзо бўлган кун (1992).
11 июль – Бутунжаҳон халқлари куни (1989).
13 июль – Ўзбекистон Республикаси Халқаро Меҳнат Ташкилотига (1992)
аъзо бўлган кун.
20 июль – Бутунжаҳон шахмат куни.
20-21 июль – “Имом ал-Бухорий куни”.
Август
1 август – Маҳаллалар куни. (Ҳар йили август ойининг 1-чи шанбасида
нишонланади).
2 август – Темир йўлчилар куни (1936). (Ҳар йили август ойининг 1-чи
якшанбасида нишонланади).
6 август – бутунжаҳон ядро қуролларини тақиқлаш учун курашиш (1945)
куни. Хиросима фожеаси куни.
9 август – Халқаро жаҳон туб халқлари куни.
9 август – Физкультурачилар куни. (Ҳар йили август ойининг 2-чи
якшанбасида нишонланади).
10 август – Қурувчилар куни. (Ҳар йили август ойининг 2-чи
якшанбасида нишонланади).
12 август – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати ташкил
топган кун.
15 август – Ўзбек маърифатпарвар шоири Аваз Ўтар
(1884-1919) таваллудининг 125 йиллиги
16 август – Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво флоти куни (1995). (Ҳар
йили август ойининг 3-чи якшанбасида нишонланади).
16 август – “Ўзбекистон – Ватаним маним” қўшиқ байрами куни (1996).
(Ҳар йили август ойининг 3-чи якшанбасида нишонланади).
22 август – Бухоро нефтини қайта ишлаш заводи ишга туширилган кун
(1997).
27 август – Халқаро Талабалар Иттифоқи ташкил топган кун.
27 август – Кино куни (1979).
30 август – Шахтёрлар куни. (Ҳар йили август ойининг охирги
якшанбасида нишонланади).
31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни.
Сентябрь
1 сентябрь – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни.
1 сентябрь – Ўзбекистон халқаро блокларга қўшмаслик ҳаракатига аъзо
(1992) бўлган кун.
2 сентябрь – Янги 2009-2010 ўқув йилининг бошланиш куни.
6 сентябрь – Нефт ва газ саноати ишчилари куни (ҳар йили сентябрь
ойининг биринчи якшанбасида нишонланади)
8 сентябрь – Журналистларнинг халқаро бирдамлик куни.
9 сентябрь – Бутунжаҳон ҳусн-латофат ва гўзаллик куни.
13 сентябрь – Халқаро фашизм қурбонларини хотирлаш куни. (Ҳар йили
сентябрь ойининг 2-чи якшанбасида нишонланади).
15 сентябрь – Халқаро тинчлик куни.
16 сентябрь – Баҳоуддин Нақшбанд куни (1993).
18 сентябрь – Ўзбекистон Халқаро Геология Иттифоқи (ХГИ) (1993) аъзо
бўлган кун.
22-23 сентябрь – Кузги тенг-кунлик - “Меҳржон” байрами куни
(Меҳргоҳ).
25 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати
ташкил этилган кун (1991).
27 сентябрь – Бутунжаҳон Туризм куни.
30 сентябрь – Машинасозлар куни.
Октябрь
1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни.
1 октябрь – Халқаро мусиқа куни (1980).
1 октябрь – Қариялар куни.
4 октябрь – Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни.
4 октябрь – Халқаро шифокорлар куни. (1984). (Ҳар йили октябрь
ойининг 1-чи якшанбасида нишонланади).
9 октябрь – Бутунжаҳон почта куни.
11 октябрь –Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни (ҳар йили октябрь ойининг
2-чи якшанбасида нишонланади).
13 октябрь – Халқаро офатни камайтириш куни.
14 октябрь – Халқаро стандартлаштириш куни.
15 октябрь – Ўзбекистон Халқаро молия корпорациясига аъзо бўлган
кун.
16 октябрь – Бутунжаҳон аллергик касалликларга қарши кураш куни.
17 октябрь – Халқаро камбағалчиликни бартараф этиш учун курашиш куни
(1995).
18 октябрь – Самарқанд куни (1996).
18 октябрь – Озиқ-овқат саноати ходимлари куни. (Ҳар йили октябрь
ойининг 3-чи якшанбасида нишонланади).
19 октябрь – Автомобиль транспорти ходимлари куни. (Ҳар йили
октябрь ойининг охирги якшанбасида нишонланади).
20 октябрь – Хива куни.
21 октябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги
Қонун қабул (1989) қилинган кун.
23 октябрь – Ўзбекистон Республикаси (1993) ЮНЕСКОга аъзо бўлган
кун.
24 октябрь – Халқаро БМТ (1947) куни.
25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Божхона ходимлари куни.
25 октябрь – Халқаро тинчлик учун хотин қизлар курашиш куни
25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ходимлари куни.
25 октябрь – Халқаро мактаб кутубхоналари куни. (Ҳар йили октябрь
ойининг 4-чи якшанбасида нишонланади).
29 октябрь – Ўзбек киносининг асосчиларидан бири, кинорежисёр,
Ўзбкистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Наби Ғаниев (1904-1953)
таваллудининг 105 йиллиги.
31 октябрь – Тошкентда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон
Республикасининг Миллий Маркази (1996) тузилган кун.
Ноябрь
1 ноябрь – Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топган куни
(1991). (ХДП).
5 ноябрь – Тошкент телевидениясининг доимий тажриба-синов
кўрсатувлари намойиши бошланган кун (1956).
7 ноябрь - Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий (1414-1492 )
таваллудининг 595 йиллиги.
8 ноябрь – Тиббиёт ходимлари куни (ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи
якшанбасида нишонланади).
10 ноябрь – Бутунжаҳон Ёшлар куни (1945).
10-17 ноябрь – Талабаларнинг тинчлик ва дўстлик учун курашининг
халқаро ҳафталиги.
12 ноябрь – Бутунжаҳон сифат куни (1989).
16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни.
16 ноябрь – ЮНЕСКОнинг Низоми тасдиқланган кун (Лондон, 1945 й.).
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган
кун (1991).
19 ноябрь – Ўзбекистон Қуролли кучлари артиллерияси куни.
20 ноябрь – Бола ҳуқуқлари Декларацияси (1953) қабул қилинган кун.
21 ноябрь – Бутунжаҳон саломатлик учун курашиш (1913) куни.
21 ноябрь – Бутунжаҳон телевидение куни (1996).
21 ноябрь – Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси ташкил
(1995) топган кун.
27 ноябрь – Пахта байрами.
28 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига
(ИҲТ) аъзо бўлган кун (1992).
30 ноябрь – Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрининг
(1939) 70 йиллиги.
Декабрь
1 декабрь – Бутунжаҳон орттирилган иммунитет тансиқлиги синдроми
касаллиги (ОИТС) га қарши кураш.
1 декабрь – Аёллар Халқаро демакратик федерацияси ташкил топган кун
(1945).
3 декабрь – Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
қилиш куни (1993).
4 декабрь – Ўзбекистон фахрийлари ижтимоий қўллаб-қувватлаб ҳимоялаш
“Нуроний” жамғармаси (1996) ташкил топган кун.
4 декабрь – Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат Мадҳияси (1993)
тасдиқланган кун.
5 декабрь – Халқаро кўнгиллилар куни.
8 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг конституцияси (1992) қабул
қилинган кун – умумхалқ байрами.
10 декабрь – Инсон ҳақ-ҳуқуқлари куни (1948).
10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси (1992)
қабул қилинганига 17 йил тўлди.
11 декабрь – ЮНИСЕФ-БМТ Болалар фонди (1946) ташкил топган кун.
12 декабрь – Истеъдодли шоир, шодлик ва бахт куйчиси, драматург,
олим, давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон (1909-1944)
таваллудининг 100 йиллиги.
14 декабрь – Қорақалпоғистон Республикасининг суверенлиги (1990)
эълон қилинган кун.
14 декабрь – Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат Байроғи (1992)
тасдиқланган кун.
16 декабрь - Ўзбекистон Республикаси ФИФАга (1992) аъзо бўлган кун.
17 декабрь - Муҳаммад Ризо Огаҳий (1809-1874) таваллудининг 200
йиллиги.
18 декабрь – Халқаро мигрантлар куни (1990).
21 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги
(МДҲ 1991 й. 8 декабрда Минскда тузилган) ташкилотига аъзо бўлган
кун (1991).
22 декабрь – Энергетик ходимлар куни.
25 декабрь – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
санъат арбоби Комил Яшин (1909-1997) таваллудининг 100 йиллиги.
29 декабрь – Республика Давлат Мустақиллиги масаласи бўйича умумхалқ
Референдуми ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1-Президенти сайлов
бўлиб ўтган ва унда Ислом Каримов Президент этиб сайланган (1991)
кун.
Тошкент 2200 ёшда
Қадимдан илм-фан ва маданиятининг йирик маркази, тинчлик ва дўстлик
рамзи бўлиб келаётган Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги 2009 йил юксак
равишда нишонланади. Унинг дунё миқиёсидаги обрў-эътиборини янада
ошириш, халқимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат ва
садоқат туйғусини янада кучайтириш лозим.
Тарихий манбаларда ёзилишича, Тошкент турли даврларда турлича ном
билан аталиб келинган. Чунончи: Чоч, Шош, Бинокент деган номлари
бўлган. Шаҳарнинг ҳозирги Тошкент деган номи биринчи марта XI асрда
машҳур олим Абу Райҳон Беруний ва тарихчи Маҳмуд Қошғарий асарларида
учрайди. Улар ўша даврда ҳозирги Тошкентни “Тош шаҳри” пайдо бўлди
деб ёзганлар.
Қадимий Тошкент узоқ йиллар давомида ўсиб юксала борган. Шаҳар
ҳудудида ариқ-каналлар қазилган, турар жой бинолари қад кўтарган.
Айни вақтда, Тошкент Ўрта Осиёнинг йирик марказий шаҳарларидан
бирига айланди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, қадимий
шаҳарлардан бири бўлган Тошкент шаҳри жамоли янада чирой очди.
Адабиётлар
Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни
ўтказиш тўғрисида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2
апрелдаги Қарори //Халқ сўзи.-2008.- 4 апр.
Абдуллаев М. “Андоқ бир шаҳарки, жаннатмакондир...” [Илм фан ва
маданият маркази Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига]
//Жамият.-2008.-11 апр.-Б.6.
Исломов З. Беназир алломалар юрти: /Тошкент Ислом маданияти шаҳри
//Хидоят.-2007.-№4.-Б.4-5.
Мусаев О. Тошкент – Ислом маданиятининг бош кенти: [Тошкент шаҳри
ҳақида] //Ҳуррият.-2007.-24 янв.
Тошкент – тинчлик ва дўстлик рамзи: [Азим Тошкент шаҳрининг 2200
йиллиги 2009 йилнинг май ойида кенг нишонланиши ҳақида] //Тошкент
оқшоми.-2008.-11 апр.
Эгамқулов Б. Гўзалликда тенги йўқ пойтахт: /Ифтихор: [Тошкент
шаҳридаги бунёдкорлик ишлари ҳақида] //Халқ сўзи.-2007.-16 май.
22 март Мирзо Улуғбек таваллудининг 1394-1449 615 йиллиги
Буюк ўзбек астрономи ва математиги, давлат арбоби темурийлар
авлодининг ёрқин юлдузи Улуғбек Султония шаҳрида туғилди.
Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида ёзилишича, Амир Темур
ҳузурига чопар келиб Улуғбекнинг туғилгани ва мунажжимлар бу невара
келажакда ҳам олим, ҳам ҳукмдор бўлишини башорат қилганлари
хушхабарини етказади. Соҳибқирон хурсандлигидан Мордин қалъаси
қамалини тўхтатиб, унинг халқига юкланган тўловини бекор қилади.
Унинг ўз набирасига Муҳаммад Тарағай ва Улуғбек деб исм қўйганини
ҳам мунажжимларнинг юқоридаги башорати билан боғлаш мумкин.
Амир Темур Улуғбек тарбиясига алоҳида эътибор берган ва уни давлат
аҳамиятига молик тадбирларда қатнаштирган.
Улуғбек Ўрта Осиё халқлари илм-фани ва маданиятини ўрта аср
шароитида дунё фанининг энг юқори поғонасига олиб чиқди. У Самарқанд
илмий мактабини ўша давр академиясини барпо этди. Бу академияда 200
дан ортиқ олимлари фаолият олиб борган.
Улуғбекнинг илмий мероси унинг “Зижи”дир. Бу асар сайёралар, қуёш ва
ой ҳаракатини талқин қилиш, юлдузлар каталоги ва унда қўлланилган
математик усуллари бўйича энг мукаммал асардир.
Адабиётлар
Мирзо Улуғбек авлодлари.-Т.: Ёзувчи, 1994.-39 б.
Аҳмедов Б. Мирзо Улуғбек: Бадиа-2-нашри.-Т.: Ёзувчи, 1994.-288 б.
Мамаюсупов А. Улуғбек қўйган тамал тош: [Мирзо Улуғбекнинг хайрли
ишлари ҳақида] //Қадрият.-2007.-9 июнь.
Худойшукуров З. Фалак тоқига илк карвон қўйган аллома: [Мирзо
Улуғбекнинг ҳаёти ва қурдирган мадрасалари ҳақида]
//Жамият.-2008.-28 март.-Б.11.
Назаров М. Мирзо Улуғбек: [Филология фанлари номзоди билан Мирзо
Улуғбек ҳақида суҳбат] /Суҳбатдош З.Рихсиев //Ишонч.-2004.-4-5 май.
Цемки Хелмут. Ҳайратга тушамиз мумтоз санъатдан: [Мирзо Улуғбек
шахси ва гўзал Самарқанд ҳақида] /Олмон тилидан У.Карши таржимаси
//Ҳаёт.-2007.-18 янв.
1644 -1721 Бедил таваллудининг 365 йиллиги
Шоир мутафаккир Мирзо Абдулқодир (тахаллуси Бедил) Бенгалияда ҳарбий
хизматчи оиласида туғилган. Унинг ота бобоси кеш (шаҳрисабз) лик,
туркий барлос уруғидан бўлган. Ёшлигидан турли фанларга қизиққан.
Шайх Комил, шоҳ Фозил ва Мирза Абулқосим каби олимлардан таълим
олган Бедил форс тилида ижод қилган. 10 ёшларидан бадиий ижод билан
шуғулланган.
Бедилни дунёқараши тасаввуфнинг ваҳжот ул-вужуд таълимотига
асосланади, яъни оламни Аллоҳнинг кўзгуси, инсон қалбини шу
кўзгунинг маркази деб билади. Инсон қалби қанчалик сайқал топса, у
шунча Аллоҳ пурини акс эттиради. Шу боис инсон буюк ва қудратлидир.
Аммо буни унинг ўзи англаши лозим, дейди.
Бедил ҳаёти давомида 120 минг мисрадана ортиқ шеърий, кўпгина насрий
асар ёзган. Энг йирик асари “Чор унсур” (“Тўрт унсур”) 1703 насрда
ёзилган бўлиб, шеърлар ҳам илова қилинган. Бедилнинг ижтимоий
масалаларга оид қарашларида маърифатпарварлик, мурувват ва одамийлик
асосий ўринни эгаллайди.
Бедил меросини ўрганиш бўйича бир қанча тадқиқотлар олиб борилган.
Унинг ижодий мероси тасаввуф оламида беқиёс манба ҳисобланади.
Адабиётлар
Бедил //Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси /Таҳрир ҳайати М.Аминов,
Б.Аҳмедов, Ҳ.Бобоев ва бошқ...-Т.: “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2000.-Б.676-677.
Абдуқодир Бедил: [Шоир ва мутафаккир олим ҳақида (1644-1721)]
//Тошкент ҳафтаномаси.-2002.-14 март.-Б.4.
Аҳмедов А. Ҳазрати инсонни қибла, деб билди: [Бедил ҳақида] //Қишлоқ
ҳаёти.-1999.-25 май.
Бедилнинг “Муҳити Аъзам” маснавийси: [Ушбу асар ҳақида] //Имом
ал-Бухорий сабоқлари.-2005.-№4.-Б.179-180.
Бердимуродов А. Қилични қаламга алмаштирган, юракни ёрга ҳадя этган,
шоир, файласуф, сўфий Мирзо Абдуқодир Бедил ҳақида
//Даракчи.-2000.-14 сент.-Б.8.
Вафо Файзулло. Сўз йўли: Бедилга бадиа //Ўзбекистон адабиёти ва
санъати.-1994.-15 июль.
10 апрель Абдулла Қодирий (Жулқунбой)1894 - 1938 таваллудининг
115 йиллиги
Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири Абдулла Қодирий
Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
“Ҳар ҳолда бемавридроқ бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун
кечиргучи бир оилада... туғилганман”-дейди ўз таржимаи ҳолида.
Адибнинг болалиги жуда қийинчилик билан ўтган, икки-уч йил мактабда
ўқиб, сўнгра оилавий аҳволи сабабли бир бой хонадонида хизматкор
бўлиб ишлайди.
Бўлғуси адибнинг илк ижоди 1913-1914 йилларда бошланган бўлиб,
дастлаб у шоир сифатида қалам тебратди. Унинг “Аҳволимиз”,
“Миллатимга”, “Тўй” каби шеърлари “Оина” жаридасида босилиб чиққан
эди.
1924 йили Абдулла Қодирий Москвага бориб, журналистлар институтида
таҳсил олади ва қайтиб келиб “Муштум” журналида мухбир бўлиб ишлай
бошлайди.
1922 йилда ўзбек адабиётининг бебаҳо дурдонаси “Ўтган кунлар”
романининг дастлабки бобларини ёзади. 1926 йилда “Ўтган кунлар” уч
бўлим ҳолида китоб бўлиб нашр этилди.
1928 йил ёзувчининг иккинчи тарихий романи “Меҳробдан чаён” нашрдан
чиқди.
Абдулла Қодирий илмий мероси ўзбек адабиётининг бебаҳо хазинаси
бўлиб, унинг асарлари ҳозиргача севиб ўқилади.
Адабиётлар
Тўйчиев У. “Абдулла Қодирийнинг ўтган кунлар” драмаси тўғрисида
//Ўзбек тили ва адабиёти.-2007.-№2.-Б.36-39.
Одилов Н. Қодирийни кўрган кўзлар: [Буюк адиб А.Қодирий авлодлари
ҳақида] //Саодат-2004.-№6.-Б.18-19.
Ёқубов О. Ўзбекнинг ардоқли фарзанди: А.Қодирий ҳақида //Ўзбекистон
адабиёти ва санъати.-1994.- 9 дек.
Абдулла Қодирий ва ўзбек адабиёти //Ишонч.-2004.-7 апр.
Абдусаматов Ҳ. Қодирийшунослик янги сўз: [10 апрель – А.Қодирий
таваллуд топган кун] //Ўзбекистон овози.-2004.-10 апр.
Қодирий А. Улоқда: [ХХ аср ўзбек ҳикояси] //Адолат.-2007.-8 март.
29 октябрь Наби Ғаниев таваллудининг 1904 - 1953 105 йиллиги
Ўзбек киносининг асосчиларидан бири, кинорежиссёр, Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган санъат арбоби Наби Ғаниев Тошкентда таваллуд
топган. Мактабни тугатгач Москвадаги Олий давлат бадиий-техник
устахонасининг рабфакида ўқиган. 1925 йилдан Тошкентда киностудия
ишга туширилгач, шу ерда ишлай бошлайди.
Наби Ғаниев кинорежиссёр сифатида ўзбек киносида алоҳида ўрин
тутади. У ёшлар учун “Киноактёр” ва “Киносценарий” номли китобларини
ёзади.
Унинг “Юксалиш”, “Рамазон”, “Йигит” фильмлари ўзбек бадиий
киносининг шаклланишида муайян босқич йўлини ўтади.
Наби Ғаниев фильмлари орасида унга шуҳрат келтирган “Тоҳир ва
Зуҳра”, “Насриддиннинг саргузаштлари”, “Фарғона қизи” кабилар
ҳалигача халқ томонидан қизиқиб кўрилади.
Ғаниев ижоди ўзбек киносида муҳим ўрин эгаллайди.
Адабиётлар
Ғаниев Наби //Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси 11 жилд /Таҳрир
ҳайати А.Азизхўжаев, Б.Алимов, М.Аминов ва бошқ...-Т.: “Ўзбекистон
миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2005.-Б.222.
Абдуллаева Н. Санъат асрлар оша: [Атоқли ўзбек кинорежиссёри Наби
Ғаниевнинг ижоди ҳақида] //Санъат.-2003.-№3.-Б.42-43.
Акбаров Ҳ. Миллий киномиз дарғаси: [Санъаткор Наби Ғаниев ҳақида]
//Ўзбекистон адабиёти ва санъати.-2001.-21 сент.
Акбаров Ҳ. Наби Ғаниевнинг иккинчи асари: /Санъатимиз фидойилари
//Халқ сўзи.-2004.-23 окт.
Акбаров Ҳ. Режиссёр устахонасига бир назар: [Наби Ғаниев
таваллудининг 100 йиллигига] //Ҳуррият.-2004.-31 авг.
Нодирова Ф. Маълум ва номаълум Наби ака...: [Режиссёр, драматург,
актёр Наби Ғаниевни хотирлаб] //Кино.-2000.-№1.-Б.6.
Сафаров М. Наби Ғаниев: [Киносанъаткор ҳақида] //Халқ сўзи.-2003.-9
май.
14 январь Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоев 1904 - 1974
таваллудининг 105 йиллиги
Рангтасвир устаси, манзарачи рассом Ўрол Тансиқбоев Тошкент шаҳрида
таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатиб Пенза рассомлик билим юртини
тугатган. Сўнгра Ўзбекистон давлат санъат музейи қошидаги тасвирий
санъат студиясида таълим олган.
Тансиқбоев дастгоҳ ва монументал санъатда тарихий, маиший ва портрет
жанрларида асарлар яратди. 1927 йилда “Ўзбек портрети”, 1929 йилда
“Кураш”, “Карвон” каби асарларини яратди. Унинг ижодида манзара
жанри етакчи ўрин эгаллайди.
Тансиқбоев она юртининг бадиий образини яратишда жуда кўп изланишлар
олиб борган. “Жонажон ўлка”, “Тоғда куз”, “Иссиқкўлда оқшом”,
“Тоғдаги қишлоқ” каби манзарали асарлари муҳим аҳамиятга эга.
Тансиқбоев асарлари айни кунларда республика ва хорижий мамлакатлар
музейлари ва хусусий тўпламларида сақланади. Ҳозирги кунда рассом
1967-74 йиллар яшаган уйи Тансиқбоев уй-музейига айлантирилган.
Адабиётлар
Тансиқбоев Ў. //Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси 8 жилд
Солнома-Тўйтепа /Таҳрир ҳайати А.Азизхўжаев, М.Аминов, Т.Даминов ва
бошқ...-Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий
нашриёти, 2004.-Б.263-264.
Тахоев С., Глазкова Н. Қутлуғ даргоҳ: [Халқ рассоми Ўрол Тансиқбоев
ёдгорлик уй музейи ҳақида] //Мозийдан садо.-2000.-№1-2.-Б.34-35.
Тожиев Б. Тасвирларда ижодкор қиёфаси: [Ўзбекистон мусаввирларининг
сардори Ўрол Тансиқбоев таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб ташкил
этилган кўргазма ҳақида] //Ўзбекистон адабёити ва санъати.-1994.-1
июль.
Худоёрова О. Манзаралар устаси эди... [Рассом Ўрол Тансиқбоев ижоди
ҳақида] //Бошланғич таълим.-2000.-№2.-Б.26-27.
Шомуродова И. Мамнуният ҳисси: [Мўйқалам устаси Ўрол Тансиқбоевнинг
уй музейида “Орзуларим” номли кўргазмаси ҳақида] //Мезон.-2004.-28
янв.
Эгамбердиев А. Табиат куйчиси: [Ўрол Тансиқбоевнинг 100 йиллигига]
//Ўзбекистон адабиёти ва санъати.-2004.-7 май.
Эгамбердиев А., Шернаев Т. Буюк мўйқалам соҳиби: [Ўзбекистон рассоми
Ўрол Тансиқбоевнинг 100 йилигига хотира] //Ишонч.-2004.-28 янв.
1904 - 1959 Ўзбекистон халқ артисти (Етим) Фозил Бобожонов
таваллудининг 105 йиллиги
Театр арбоби, актёр, режиссёр ва педагог Ўзбекистон халқ артисти
Фозил Бобожонов Тошкентда таваллуд топган. У ўзбек театри
асосчиларидан бири, ажойиб педагог, моҳир актёр бўлган.
Бобожонов саҳна фаолиятини 1920 йил театр труппасида кичик ролларни
ижро этишдан бошлаган.
Москва театрларида ўз билимини ошириб, 1927 йилдан Ҳамза театрида
актёр ва режиссёр бўлиб ишлаган. Ҳажвий ва характерли ролларни
маҳорат билан ижро этган: Тарталье (К.Гоцци, “Маликаи Турандот”,
1927), Бригелла (К.Гольдони, “Икки бойга бир малай”, 1927) кабиларни
ижро этган.
Режиссёрлик фаолиятини “Ниқоб йиртилди” (З.Фатхулин) пьесасини
саҳналаштиришдан бошлаган. Шундан кейин қатор спектаклларни
саҳналаштириб ўзбек театрида муҳим ўрин эгшаллади. Бобожонов ҳаёти
давомида узоқ йиллар ёш истеъдодларга устозлик ҳам қилган. Тошкент
театр ва рассомчилик санъати институтида дарс берган.
Адабиётлар
Бобожонов Етим // Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси /Таҳрир ҳайати
М.Аминов, Б.Аҳмедов, Ҳ.Бобоев ва бошқ...-Т.: “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2001.-Б.80-81.
Етим Бобожонов (1904-1956) //Шокиров Й., Абдуқундузов М. Миллий
театримиз намояндалари (мўъжаз ижодий чизгилар): 1-китоб.-Т.:
Тошкент Ислом университети.-2002.-Б.231-232.
Мўминова Г. Саҳнада яшаган инсон: [Ажойиб инсон саҳна юлдузларидан
бири бўлган марҳум санъаткор Етим Бобожонов ҳақида]
//Маърифат.-1997.-26 июль.
Суйима Ғани қизи. Мумтоз режиссёр: [Режиссёр Етим Бобожонов ҳақида]
/Суҳбатдош С.Ёдгорхўжаева //Гулистон.-1998.-№2.-Б.33-34.
Турсунов Т. Кашф этилмаган олам: [Етим Бобожонов ижодига бир назар]
//Театр.-2004.-№1.-Б.8-9.
25 декабрь Комил Яшин таваллудининг 100 1909 - 1997 йиллиги
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрстаган санъат
арбоби Комил Яшин (Нўмонов) Андижонда туғилган. Ўрта мактабни
тугатгач, 1925 йилда Ленинграддаги ўрмон хўжалик институтида ўқийди.
Ўқишни тугаллаб мактабда ўқитувчилик қилади. 1930 йилдан бошлаб
Ўзбек мусиқаси драма театрида адабий эмакдош бўлиб ишлайди.
Яшиннинг ижодий фаолияти 1925 йилдан бошланади. “Қуёш”, “Кураш”,
“Комсомол” каби шеърий тўпламлари шоирнинг илк ижоди ҳисобланади.
Комил Яшиннинг ўзбек театри ва драматургияси тараққиётига қўшган
ҳиссаси улкандир. У 1974 йилда “Инқилоб тонги” драмасини ёзди. Унда
халқимизнинг етук фарзанди, атоқли давлат арбоби Файзулла Хўжаевнинг
сиймоси гавдаланган.
Унинг сўнгги асарларидан бири икки китобдан иборат “Ёдгорлик”
мемуарномасидир. Давлатимиз унга адабиёт ва санъат соҳасидаги
хизматлари учун Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Меҳнат Қаҳрамони унвонлари
берди.
Адабиётлар
Комил Яшин ҳаёти ва ижоди: Мактаб кўргазмаси ва болалар кутубхонаси
учун материаллар: [Альбом] /Тузувчи А.Зоиров; Махсус муҳаррир
Т.Бобоев.-Т.: Ўқитувчи, 1990.-32 б.
Абдусаматов Ҳ. Халқ адиби: [Комил Яшин 80 ёшда] //Совет
Ўзбекистони.-1989.-24 дек.
Абдусаматов Ҳ. Халқ адиби эди: [Улуғ адиб Комил Яшин ҳақида]
//Ўзбекистон адабиёти ва санъати.-1998.-7 авг.
Каримов Н. Эзгуликнинг тимсоли: [Ёзувчи Комил Яшиннинг оиласи
ҳақида] //Ёзучи.-1998.-16 сент.
12 декабрь Ҳамид Олимжон таваллудининг 100 1909 - 1944 йиллиги
Истеъдодли шоир, шодлик ва бахт куйчиси драматург, олим, давлат ва
жамоат арбоби Ҳамид Олимжон Жиззах шаҳрида таваллуд топган.
Бошланғич мактабни тугатиб, Самарқанд педагогика билим юртида
ўқиган.
Ҳамид Олимжон талабалик йилларидаёқ шеър ёза бошлаган. 1926 йилдан
“Зарафшон” газетасида чиқа бошлади. Унинг “Кўклам” номли илк шеърий
тўплами 1929 йилда босилиб чиқди. Шундан сўнг “Олов сочлар”, “Ўлим
ёвга”, “Пойга” каби шеърий тўпламлари нашр этилди.
Ҳамид Олимжон ўз ижодида халқимизнинг меҳнат қаҳрамонлигини
тасвирлаган нашр 30-йилларда адабиётимизда сиёсий лириканинг энг
яхши намуналарини яратди.
Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Ҳамид Олимжон ўзбек
адабиётининг долзарб масалалари бўйича қатор илмий-танқидий нашрлар
яратди.
Ўзбек халқ оғзаки ижодининг ажойиб дурдона асари “Алпомиш” достони
биринчи марта Ҳамид Олимжон томонидан нашрга тайёрланиб, сўз боши
билан чоп этилди.
Ҳамид Олимжон 1939 йилдан то умрининг охиригача Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмасига раҳбарлик қилди.
Адабиётлар
Азимов С. “Халққа айтинг, мен асло ўлганим йўқ”: [Ҳамид Олимжон
ижоди ҳақида] //Мулоқот.-1991.-№4.-Б.39-44.
Олимжонова Ҳ. Шундай ўлка элга ёр бўлсин!: [Оташин шоир Ҳ.Олимжон ва
Зулфияхонимни хотирлаб] //Ёзувчи.-2004.-29 дек.
Сувон Мели. “Азиздан азизим”: [Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг шеърият
ижодидан] //Маърифат.-1995.-8 март.
Қуронов Д. Ҳамид Олимжонни биламизми? /Шахс олами //Шарқ
юлдузи.-2002.-№2.-Б.149-155.
25 апрель Ҳамид Ғулом таваллудининг 90 йиллиги 1919 - 2005
Ҳамид Ғулом Ўзбекистон халқ ёзувчиси, моҳир драматург, Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган санъат арбобидир. У Тошкентда мусиқа муаллими
оиласида туғилган. Ўрта мактабни битиргач, Ўрта Осиё индустриал
институти ва ундан кейин Низомий номидаги Тошкент педагогика
институтида таҳсил олди.
Ҳамид Ғулом адабиётга ўттизинчи йилларнинг бошларида “Бизнинг
лагерь”, “Одам”, “Қуёш каби чароғон” шеърлари билан кириб келди.
Унинг кейинчалик яратган “Қўшиқларим”, “Днепр бўйида”, “Ғалаба
йўлида” асарларида халқимизнинг курашдаги қаҳрамонликлари
тасвирланган. 1959 йилда яратилган икки китобдан иборать “Машъал”
романи ўзбек адабиётида муҳим ўрин эгаллайди. “Машраб” тарихий
романи ҳам Ҳ.Ғулом қаламига мансуб бўлиб, халқимиз севиб ўқийди.
Ҳамид Ғулом ўзбек адабиётининг истеъдодли намояндаларидан бири эди.
Адабиётлар
Мирвалиев С. Ўзбек адиблари /Ихчам адабий портретлар.-Т.: Фан,
1993.-248 б.
Абдусаматов Ҳ. Серқирра ижодкор: [Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамид
Ғулом ижоди ҳақида] //Ҳуррият.-2007.-10 янв.
Али Муҳаммад. Ижодкор умри: [Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамид Ғулом
ижоди ҳақида] //Ҳуррият.-2005.-14 сент.
Бобожон Рамз. Кексалик гулдастаси: [Тўйхат ўрнида. Шеърлар. Қутлов]
//Шарқ юлдузи.-2004.-№2.-Б.53-59.
Бобожон Рамз. Эл ардоғида: [Ҳамид Ғуломнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида]
//Ўзбекистон адабиёти ва санъати.-2006.-29 сент.
Норматов У. Шижоат: [Ҳамид Ғулом ижоди ҳакида] //Шарқ
юлдузи.-1994.-№5-6.-Б.194-195.
Хожиева О. Бинафша атри: [Атоқли ёзувчи Ҳамид Ғулом ижодига
чизгилар] //Ишонч.-2004.-23 апр.
1929 йил Ёш томошабинлар театри 80 ёшда
Йўлдош Охунбобоев номидаги Ўзбек давлат республика ёш томошабинлар
театри – Тошкнетда рус ёш томошабинлар театри таркибидаги ўзбек
қўғирчоқ труппаси замирида 1929 йилда миллий студия сифатида ташкил
этилган.
Театрнинг биринчи режиссёри ва актёри Нурхон Эшмуҳамедов, биринчи
рассоми Шоназир Шораҳимов.
1943 йилдан Йўлдош Охунбооев номидан 1968 йил – театр рус ёш
томошабинлар театридан ажралиб чиқди. Дастлабки йиллар театр
репертуари ёш томошабинлар қизиқишидан йироқ, асосан ташвиқот ва
тарғибот асарларидан иборат бўлган.
1931 йил труппа Бухоро театрига бирлаштирилиб Ф.Хўжаев номидаги
Бухоро ўзбек давлат драма ва Биринчи ўзбек ёш томошабинлар театри
деб аталган. Е.Бобожонов бадиий раҳбар ва бош режиссёр қилиб
тайинланган. Жамоа қизиқарли спектакллар қўйишига қарамай, ўз
томошабинига эга бўла олмади, натижада тарқалиб кетди.
1934 йил Тошкентда Ёш томошабинлар театрининг фаолияти қайта
тикланди ва театр жамоаси янги актёрлар ҳисобига кенгайди. Қисқа
вақт ичида “Қутқариш”, “Кураш боласи” каби тўлақонли спектакллар
саҳналаштирилди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг театр ижодий ҳаёти ҳам
ўзгарди. Театрда асосий эътибор миллий мафкурани шакллантиришга
қаратилди. “Кеча ва кундуз”, “Меҳр қўп кўргаздим”, “Минг бир кеча”,
“Ҳасан Кайфий” каби спектакллар биринчидан ўтмиш тарихимизга янгича
назар билан қарашга ундаса, иккинчидан миллий қадриятлар,
урф-одатлар, Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқатни
тарбиялайди.
Адабиётлар
Икромов Ҳ., Маҳмудов Ж. Ёш томошабинлар театри //Ўзбекистон Миллий
Энциклопедияси /Таҳрир ҳайати М.Аминов, Б.Аҳмедов ва бошқ...-Т.:
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти,
2002.-Б.497-498.
Дурдиева Г. Болалар театри бетакрор дунё: [Й.Охунбобоев номидаги
Республика ёш томошабинлар театри ҳақида] //Тошкент оқшоми.-2005.-10
окт.
Раҳимов А. Муқаддас даргоҳ: [Республика ёш томошабинлар театри
ҳақида] //Театр.-2007.-№5.-Б.10-13.
Саттор қизи Гулчеҳра. 78-мавсумнинг очилиши: [Республика Ёш
томошабинлар театри ҳақида] //Тошкент оқшоми.-2006.-20 сент.
Саъдуллаева Г. “Сизга меҳрим бўлакча”: [Ёш томошабинлар театри
жамоаси вилоят ва туманларга сафарлари ҳақида] //Қишлоқ
ҳаёти.-2007.-1 янв.
Усмонова А. Театрнинг янги мавсуми: [Й.Охунбобоев номидаги
республика Ёш томшабинлар театри фаолиятидан лавҳалар]
//Ватанпарвар.-2004.-21 сент.
Қаршиев Ш. Ёш томошабинлар театри – Самарқандда //Ўзбекистон
овози.-2006.-16 май.
7 май Қайипберген Тўлапберген таваллудининг 1929 йил 80 йиллиги
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони
Қайипберген Тўлапберген Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли
туманида таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлаб аввал Педагогика
билим юртида сўнгра Қароқалпоғистон педагогика институтида ўқиган.
Бир неча йил “Амударё” журналида ишлаб ёзувчилар уюшмасида масъул
котиб бўлган. Унинг дастлабки қиссаси – “Секретарь” 1956 йил
яратилган. Қайипберген ўз адабиётида жуда кўп такрорланмас асарлари
билан ижод қилиб келмоқда.
1995 йилдан Марказий Осиё халқлари жамғармаси раиси, Бердақ номидаги
Қорақалпоғистон Давлат мукофоти (1967), Ҳамза номидаги Ўзбекистон
Давлат мукофоти (1971) лауреати бўлган.
Адабиётлар
Қайипбергенов Т. //Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси 10 жилд /Таҳрир
ҳайати А.Азизхўжаев, М.Алимов, М.Аминов ва бошқ...-Т.: “Ўзбекистон
миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2005.-Б.575.
Боқий Набижон. Бир сиқим тупроқ: Эл суйган зотлар: [Ёзувчи
Тўлапберген Қайипбергенов ҳақида] //Ватан.-1994.-14-21 сент.
Орипов А. Қорақалпоқ достони: [Қорақалпоқ ёзувчиси Тўлапберген
Қайипбергенов ижоди ҳақида] //Халқ сўзи.-1999.-9 июнь.
Сафаров М. Юртимни достон қилган адиб: [Ўзбекистон Қаҳрамони,
Ўзбекистон ва Қоралқоғистон халқ ёзувчиси Тўлапберген
Қайипбергенонинг 75 йиллиги] //Халқ сўзи.-2004.-6 май.
Собирова З. Т.Қийипбергеновнинг адабий-танқидий қарашлари //Ўзбек
тили ва адабиёти.-2000.-№2.-Б.46-48.
Янги китоб тақдимоти: [Москвада Ёзувчилар уюшмалари халқаро
ҳамжамиятида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлапберген
Қайипбергенов қаламига мансуб “Письма на тот свет, дедушке”
китобининг тақдимоти ҳақида] //Тошкент оқшоми.-2004.-13 апр.
Қайипбергенов Т. “Инсонга кўзгу тутган адабиёт ҳақиқийдир”: [Ёзувчи
Тўлапберген Қайипбергенов билан ижоди ҳақида суҳбат]
//Ёзувчи.-1997.-8 окт.
25 январь Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат 1934 -1994 мукофоти
лауреати адиб Ўлмас Умарбеков таваллудининг 75 йиллиги
Ўзбек халқининг севимли ёзувчиси Ўлмас Умарбеков истеъдодли ўзбек
адибларини орасидан ўзига муносиб ўрин эгаллаб, сермаҳусл,
ҳозиржавоб адиблардан биридир.
У Тошкент Давлат дорилфунунининг филология факультетига кириб, 1956
йилда уни аъло баҳоларда битиради.
У адабиётга жуда қизиқади, шу сабабли ажойиб адиб бўлиб етишади.
Умарбеков китобхонлар оммасига ўнлаб ҳикоялар ва қиссаларини ёзиб
ҳавола этди. Унинг “Қиёмат қарз”, “Шошма қуёш”, “Оқар сув”,
“Комиссия” каби драматик асарлари муҳим аҳамията эга.
“Одам бўлиш қийин” (1970) ва “Фотима ва Зухра” (1994) романларида
ёшлар, кишиларнинг хулқ-атворларида кўринган салбий жиҳатларни
тасвирлаш орқали совет даври маънавиятидаги камчиликлар ҳаққоний
очиб берилган.
Ҳаётнинг ботиний қатламларини чуқур ўрганиш ва таҳлил этиш, инсон
тақдирида рўй берган зиддият ва ҳолатларни, белгиларни умумлаштириш,
бадиий тафаккур тарозисига қўйиш, лиризмга мойиллик, инсон
характерини унинг руҳий ҳолати, ҳис-туйғулари орқали очиб бериш
Умарбековнинг ижодий услубига хос хусусиятлардир. Унинг асарларини
хорижий халқлар ҳам ўқийди.
Адабиётлар
Умарбеков Ў. //Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси 9 жилд.
Тўйчи-Ҳофиз-Шаршара /Таҳрир ҳайати А.Азизхўжаев, Б.Алимов, М.Аминов
ва бошқ...-Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий
нашриёти, 2005.-Б.87-88.
Мирвалиев С., Одилова Н. Қиёмат қарзини узган адиб: [Атоқли адиб ва
драматург Ўлмас Умарбеков ҳақида] //Театр.-2006.-№3.-Б.21-24.
Олимова К. Шошма, қуёш...: [Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков
ҳаёти ва ижоди ҳақида] //Ўзбекистон адабиёти ва санъати.-2007.-4
май.
Орипов А. Йўқлов: [Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбековни
хотирлаб] //Ўзбекистон адабиёти ва санъати.-2004.-30 янв.
Умарова Г. Чин инсон эди: [Ўлмас Умарбековни эслаб] //Ўзбекистон
адабиёти ва санъати.-2004.-23 янв.
Умарбекова З. Ёниб яшаган адиб: [Ноёб истеъдод соҳиби, ажойиб инсон,
ёзувчи Ўлмас Умарбековнинг умр йўлдоши билан суҳбат] /Суҳбатдош
У.Файзиева //Халқ сўзи.-1997.-18 апр.
Усмонов Э. Кўнгилдаги нур: [Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков
таваллудининг 70 йиллигига] //Театр.-2004.-№1.-Б.36-37.
1939 йил Дуторчи қизлар ансамбли 70 ёшда
Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг Ғанижон Тошматов номидаги дуторчи
қизлар ансамбли 1939 йил ташкил этилган. Дастлаб ансамбл Ўзбек
давлат филармонияси қошида “Дуторчи қиз-жувонлар” ансамбли номи
билан ташкил этилган.
Ансамбль репертуаридан ўзбек халқ ва бастакорларининг куй ва
қўшиқлари ўрин олган.
1958 йил янгидан “Дуторчи хотин-қизлар ансамбли” ташкил этилган
(бадиий раҳбари М.Абдуллаева). 1964 йилда ансамбль тарқалган.
1977 йилда Тошкент шаҳар маданият уйида А.Илёсов бошчилигида
“Дуторчи қизлар” ансамбли тузилди. Мазкур ансамбль иштирокчилари
1979 йилда Ўзбекистон радиоси ва телевидениеси қошида ташкил
этилган. Дуторчи қизлар ансамбли таркибига кирган. Бадиий раҳбар ва
ташкилотчиси Ғ.Тошматов бўлган.
Адабиётлар
Орипов Р. Ҳам рубобчи, ҳам хонанда: [“Дуторчи қизлар ансамбли”нинг
рубобчи созандаси Зулхумор ҳақида] //Ишонч.-2006.-9 сент.
Расултоев Ж. Қўлларда созлару, қалбларда Ватан:
[Ўзтелерадиокомпанияси қошида фаолият кўрсатаётган “Дуторчи қизлар”
ансамблининг фаолияти ҳақида] //Гулистон.-2000.-№3.-Б.29.
Суюнова Замира. Уйингизда шодлик янграсин: [Ўзбекистонда хизмат
кўрстаган артист, дуторчи қизлар дастаси раҳбари билан Н.Усмонова
суҳбати] //Тошкент оқшоми.-1996.-25 март.
Раҳматуллаева З. Менинг дуторчи қизларим: [“Дуторчи қизлар”
дастасининг мусиқа раҳбари билан Қўчқор Норқобил суҳбати]
//Саодат.-1994.-№4.-Б.10-13.
Ботир Эрназар. “Дуторчи қизлар” – ягона ансамбл: [Шу ансамбл ҳақида]
//Оила ва жамият.-1993.-№18.-Б.8.
Абдуллажонова М. Хонишлари ўзидай гўзал: [“Дуторчи қизлар” ансмабли
хонандаси билан суҳбат] /Суҳбатдош: З.Қўзибоев //Адолат.-2004.-5
март.
30 ноябрь Муқимий театрининг 70 йиллиги 1939 йил
Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри – Ўзбекистоннинг
йирик, етакчи театрларидан бири ҳисобланади. Театр комик актёр
М.Мироқилов ташаббуси билан Республика комедия ва сатира театри
сифатида ташкил этилиб, фаолиятини “Бурунги қозилар ёки Майсаранинг
иши” спектакли билан бошланган. Ижодий гуруҳ 45 кишидан иборат
бўлиб, Миршоҳид Мироқилов – бадиий раҳбар бўлган.
1940 йил театр мусиқали драма ва комедия театри номи билан қайта
ташкил бўлди.
Театрнинг биринчи катта иши “Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали драмаси бўлди.
Бу драма халқ бадиий анъаналарига яқинлиги билан ажралиб туради.
Театрнинг ижодий гуруҳи узоқ йиллар давомида тинмай изланишлар
натижасида айни кунда ўзбек халқининг энг севимли театрига айлнади.
1972 йилдан театр Ўзбек давлат мусиқий театрига айлантирилди.
Бугунги кунда театр изланишда, ҳаракатда ўзбек халқининг таниқли
атёрлари ижод қилиб келмоқда.
Адабиётлар
Ҳамидова М. Муқимий театри //Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси 6 жилд
/Таҳрир ҳайати А.Абдувоҳитов, А.Азизхўжаев, М.Аминов, Т.Даминов ва
бошқ...-Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий
нашриёти, 2003.-Б.176-178.
Икромова Д. Мусиқий театрнинг шонли йўли: [Муқимий номли ўзбек
Давлат мусиқий театри ҳақида] //Тошкент оқшоми.-2005.-29 дек.
Бердимуродова Г. Саҳна ортидаги ижод: [Муқимий номидаги мусиқали
драма театридаги ижодий жараён ҳақида] //Маърифат.-2006.-1 июль.
Аҳмедов Ф. XXI аср санъаткорлар тасаввурида: [Муқимий номидаги
музикали драма ва комедия театри актёрининг муносабати]
//Театр.-2000.-№1.-Б.21.
Ўринов Э. Бир йўла икки мукофот: [Муқимий номидаги ўзбек давлат
мусиқий театри жамоаси Коҳира шаҳрида Халқаро театр фестивлаида
қатнашгани ҳақида] //Театр.-2005.-№6.-Б.1.
Холмирзаев Б. Миллий жанр: талаб ва таклиф: [Муқимий номидаги
мусиқали драма театри ҳақида] //Театр.-2005.-№4.-Б.20-21.
1944 йил Шоира Турсуной Содиқова таваллудининг 65 йиллиги
Нафосатли адибаларимиздан бири Турсуной Содиқова асли андижонлик
бўлган. Турсуной ўрта мактабни Тошкентда ўқиган. 1961-1966 йилларда
Тошкент Давлат университетида таҳсил олган. У ўзининг меҳнат
фаолиятини ўрта мактабга дарс беришдан бошлаган, кейинчалик Андижон
Давлат чет тиллар институтида, Республика “Маънавият ва маърифат”
марказида фаолият кўрсатади.
Турсуной Содиқованинг ижоди 60-йиллардан бошланган, илк шеърий
тўплами “Куй” номи билан 1976 йилда чоп этилган. Шундаг сўнг
адибанинг “Гул фасли”, “Иқбол”, “Излай-излай топганим” каби шеърий
тўпламлари яратилган.
Турсуной Содиқова шунингдек, одоб-ахлоқ, ёшлар тарбияси ҳақида жуда
кўп мақолалар ёзган. 1994 йилда нашр этилган “Бахт нима?” мақоласи
ёшлар ҳаётида жуда муҳим аҳамиятга эга.
Маълумки, она мавзуи муҳаббат мавзуи каби боқийдир. Шоир она ҳақида
куйлар экан, ҳеч кимни такрорламайди. Унинг она ҳақидаги шеърлари
катта бир дард билан, зўр зарб билан ёзилганлигини ҳис қиламиз.
Турсуной Содиқова публицист сифатида “Ҳазрати аёл” (1999),
“Ёнингдаги бахт” (2000), “Ўғлим сенга айтаман” (2002) каби мақолалар
тўпламларини яратади.
Халқимизнинг севимли адибаси Турсуной Содиқова “Ўзбекистон
Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвонига сазовор
бўлган.
Адабиётлар
Содиқова Турсуной. Андижоннинг аёли: [Шеър] //Холис.-2005.-3 март.
Содиқова Турсуной. Ватан сендан рози бўлсин: [Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган маданият ходими, Республика “Маърифатпарвар” уюшмаси раиси
билан унинг ижоди ҳақида суҳбат] /Суҳбатдош: З.Юнусова
//Ватанпарвар.-2007.-9 февр.
Содиқова Турсуной. Ниятимиз пок бўлса...: Нафосат сабоқлари: [Аёллар
кийиниши ҳусусида] //Халқ сўзи.-2000.-19 сент.
Содиқова Трусуной. Умр; Мени ҳамон кутар эмишсан: [Шеърлар] //Халқ
сўзи.-1994.-20 дек.
Содиқова Турсуной. Ширин сўз эҳсондир: Муборак ҳадислар олами //Имом
ал-Бухорий сабоқлари.-2000.-№1.-Б.13-14.
Содиқова Турсуной. Эй дўст; Хумо қуши: [Шеърлар]
//Муштум.-1996.-№3.-Б.2.
26 апрель Муҳаммад Юсуф таваллудининг 1954 - 2001 55 йиллиги
Бетакрор ва истеъдодли шоир Муҳаммад Юсуф 1954 йилда Андижон вилояти
Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд
топган.
Ўрта мактабдан сўнг Рус тили ва адабиёти институтига кириб, уни 1978
йилда тамомлади.
1978 йилдан бошлаб иш фаолиятини республика китобсеварлар жамиятида
иш бошлади.
Муҳаммад Юсуфнинг илк шеъри 1976 йилда “Ўзбекистон адабиёти ва
санъати” газетасида эълон қилинган.
Шундан сўнг “Таниш чеҳралар” (1985), “Булбулга бир гапим бор”
(1987), “Ҳамма энам аллалари” (1989) каби шеърий тўпламлари нашр
этилди.
Муҳаммад Юсуф ўзбек халқининг энг севимли шоирларидан бири эди. У
ростгўй, ҳалол ва покиза қалб эгаси бўлиб, шунинг учун ижодида доим
ушбу ҳислатлари мужассам эди. Шоир муҳаббат ҳақида куйлайдими,
бевафо ёр ҳақида қўшиқ тўқийдими ёки тарихимиз саҳифаларини қаламга
оладими, уларда ҳамиша ҳаётга, ҳақиқатга ҳамнафаслик сезилиб туради.
1998 йилда Муҳаммад Юсуфга “Ўзбекистон халқ шоири” деган юскак унвон
берилди.
Унинг шеърлари равон ва соддалиги билан халқ орасида севимли ва
оммавий эди.
Афсуски, у 2001 йилнинг 1 август куни 47 ёшида бевақт вафот этди.
Адабиётлар
Муҳаммад Юсуф //Ўзбек адиблари: ХХ аср ўзбек адабиёти //Тузувчилар:
Мирвалиев С., Шокиров Р.-Т.: ЎзР ФА “Фан” нашриёти, 2007.-Б.240-249.
Баҳриддин Абдулкарим. Муҳаммад Юсуфнинг севинчи ва армонлари: [Шоир
ҳақида] //Жаннат Макон.-2007.-№5.-Б.69-74.
Бой Муҳаммад Малик. Шоирни хотирлаб: [М.Юсуф таваллудининг 50
йиллиги] //Холис.-2004.-1 апр.-8 апр.
Саййид Сирожиддин. Қумридил шоир: [Устоз Муҳаммад Юсуфни хотирлаб]
//Тошкент оқшоми.-2008.-28 апр.
Абдуазимов И. Амаки ҳам ота ўрнида: [Ўзбекистон халқ шоири М.Юсуфни
хотирлаб] //Холис.-2004.-15 июль.
Абдулҳаким Н. Эл қалбида барҳаёт шоир: [Муҳаммад Юсуфни хотирлаб]
//Ўзбекистон адабиёти ва санъати.-2004.-14 май.
Абдураҳим Ғ., Шукур С. Ўзбекнинг ўз шоири: [Ўзбекистон халқ шоири
ҳаёти ва фаолияти ҳақида] //Ватанпарвар.-2004.-6 май.
Азалп Акиф. Муҳаммад Юсуфга: [Шоир хотирасига шеър]
//Туркистон.-2002.-29 авг.-Б.4.
Аловуддинов М. Гулхан ёнар, ёнида сиз йўқ: [Ўзбекистон халқ шоири
Муҳаммад Юсуфни хотирлаб] //Ишонч.-2007.-28 апр.
Ас-Салом Назира. Менга тоғдай таянч эди: [Шоир Муҳаммад Юсуф ҳақида
хотиралар] //Соғлом авлод.-2004.-24-31 март.
1974 йил Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият
институти 35 ёшда
Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти
маданий-маърифат иши бўйича юқори малакали мутахассислар
тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1974 йилда ташкил қилинган. 1989 йилда
Абдулла Қодирий номи берилган. Дастлаб 2 факультет: маданий-маърифат
иши ва кутубхонашунослик бўлган. Ҳозирги кунда 3та факультет мавжуд.
... кафедра, 3 та компьютер синфи, овоз ёзиш студияси, лингафон
синфи, халқаро интернет тармоғига уланган хона мавжуд. Институтда
магистратура ва аспирантура бўлими фаолият кўрсатади.
Институт ташкил бўлгандан бошлаб то ҳозирги кунга қадар республикада
маданият соҳасида жуда кўп кадирлар етишиб чиқди.
Адабиётлар
Азимов Б. Шахсий намуна: [А.Қодирий номидаги Маданият институтида
“Чолғулик” кафедраси раҳбарияти ва талабалари концерти бўлиб ўтгани
ҳақида] //Ўзбекистон адабиёти ва санъати.-2004.-25 июнь.
Дурдиева Г. Ахборот тизими ва кутубхоналар: [А.Қодирий номидаги
Тошкент Давлат маданият институтида бўлиб ўтган илмий-амалий анжуман
ҳақида] //Тошкент оқшоми.-2004.-7 окт.
Дурдиева Г. Етук мутахассислар тайёрланмоқда: [А.Қодирий номидаги
Тошкент Давлат маданият институти ҳақида] //Тошкент оқшоми.-2004.-22
сент.
Йўлдошева С. Ҳар ким ўз зиналарини ўзи яратди: [А.Қодирий номидаги
Тошкент Давлат Маданият институтининг “Халқ ижодиёти кафедраси”
мудири билан суҳбат] /Суҳбатдош Г.Ортиқхўжаева //Саодат.-2007.-№ 3-
4.-Б.16-17.
Тўраев А. Ҳаёт билан ҳамнафас: [А.Қодирий номидаги Тошкент давлат
Маданият институти ректори институт фаолияти ҳақида] //Ўзбекистон
адабиёти ва санъати.-2004.-20 авг.
Қосимов Н. Маданият - маънавият бешиги: [А.Қодирий номидаги Тошкент
Давлат маданият институтида қилинаётган ишлар ҳақида]
//Туркистон.-2005.-23 нояб.
|