Бош саҳифа > Виртуал маълумот хизмати

Ҳурматли фойдаланувчилар!

Сайтимизда виртуал-маълумот хизмати (ВМХ) янги “Ресурслар манбаи” саҳифасини очдик, бу ерда сизни қизиқтирган кутубхонага алоқадор саволларингизга жавоб топасиз. Маълумотнома-ахборот хизматлари кўрсатиш хизмати ходимлари сизга, аниқ мавзуга доир адабиётларни танлашда ёрдам беради. Агарда сиз илмий иш ёки диплом иши, маъруза ёки мақола, курс иши ёки реферат ёзаётган бўлсангиз, қидирувни қандай бошлашни ва қандай адабиётларни ёки мақолаларни танлашни билмаётган бўлсангиз сизга малакали библиографлар ёрдам беради.

Сўралган маълумотни қидириш учун библиографга маълум вақт керак бўлади,  шунинг учун  2-3   иш куни оралиғида жавоб жўнатилади.

Аммо, савол жўнатишдан олдин “Ресурслар манбаи” саҳифасини очиб кўринг, балки бу мавзу бўйича  сўроқлар бўлгандир. Бу ерда фойдаланувчилардан келган турли хил саволларга жавоблар йиғилган.

Намуна:

  • Ассалому алейкум! Менга “Қадимий ва навқирон Тошкент” мавзусидаги адабиётлар керак.
  • Мен “Авесто” ҳақида реферат ёзмоқчиман.
  • Мен шеърият мулкининг султони Алишер Навоий ҳақида маълумотлар йиғаяпман (ҳаёти ва ижоди ҳақида).
  • Салом! Мен “Халқаро дипломатик алоқалар” мавзусидаги маъруза тайёрлаяпман. Қандай адабиётлардан фойдалансам бўлади?
  • Хайрли кун! Илтимос, “Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва ижоди” мавзусидаги адабиётларни танлашга ёрдам берсангиз. Олдиндан раҳмат!

 

Агарда сиз “Ресурслар манбаи” саҳифасидан керакли ахборотни топа олмасангиз, сўровингизни жўнатинг, биз сизга ёрдам берамиз. Кўришгунча!


Проверить состояние своего запроса вы можете   здесь