Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватандин яхши ёр бўлмас” деб номланган тадбир бўлиб ўтди
13.01.2017

2017 йил 13 январь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватандин яхши ёр бўлмас” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган мазкур тадбирда жамоат ташкилотлари вакиллари, Тошкент шаҳар коллеж ва академик лицейлари ўқувчилари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Жаҳон кулгу санъати намояндаси” деб номланган  китоб-расмли кўргазма очилди
13.01.2017

2017 йил 13 январь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Кашфиёт” залида француз драматурги, комедия жанрининг асосчиси Мольер таваллудининг 395 йиллиги муносабати билан “Жаҳон кулгу санъати намояндаси” деб номланган  китоб-расмли кўргазма очилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Мангу мусиқамиз дарғаси” деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтди
10.01.2017

2017 йил 10 январь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бастакор, хонанда ва созанда, ўзбек мусиқа мероси тўпловчиси, Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон ФА академиги Юнус Ражабий таваллудининг 120 йиллигига бағишланган “Мангу мусиқамиз дарғаси” деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда санъатшунос, тилшунос олимлар, халқ қўшиқлари ижрочилари, шоирлар, ёзувчилар ҳамда кутубхона фойдадаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Саҳна қонуни, бу...” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
10.01.2017

2017 йил 10 январь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Ижод” залида Ўзбекистон халқ артисти, театр актёри  Рихси Авазов таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан “Саҳна қонуни, бу...” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. Кўргазмада актёрнинг ҳаёти ва ижоди билан таништирувчи адабиётлар тақдим этилган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Таътилда мутолаа қиламиз” деб номланган китоблар кўргазмаси очилди
06.01.2017

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фойдаланувчилар эътиборига машҳур асарлар ва адиблар асарлари ҳавола этилган “Таътилда мутолаа қиламиз” деб номланган китоблар кўргазмаси очилди.

Қишки таътил – мутолаа учун энг қулай давр. Барча ёшда ҳам китоб ўқиш фойдалидир, асосийси – адабиётларни тўғри танлаш. Фойдаланувчиларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда, кўргазма 2 қисмда: болалар ва катта ёшдаги китобхоналар учун ташкил этилди. Болалик давримизда биз асар қаҳрамонлари мисолида ҳаётий вазиятларга баҳо беришни, гўзалликни тушунишни, ёвузлик ва эзгуликнинг фарқини ажрата билишни ўргансак, улғайгач ўша асар қаҳрамонларини батамом бошқа жиҳатларини англаймиз, уларнинг хатти-ҳаракатларини ўзгача баҳолаймиз ва асардаги воқеаларни бошқача тасаввур қиламиз. Турфа ҳил адабиётлар орасидан сиз ўзингизга маъқулини, кўнглингиз тусаган муаллиф ёки асарни танлаб олишингизга умид қиламиз.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ