Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 85 йиллигига бағишланган китоб-расмли кўргазма очилди
27.08.2016

2016 йил 27 август  куни  Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Ижод” залида ранг-тасвир устаси, Ўзбекистон рассомлар Акдемиясининг академиги, Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 85 йиллигига  бағишланган  “Мўйқаламда мўъжиза яратган шахс” номли китоб-расмли кўргазма очилди. Кўргазмада буюк мўйқалам соҳиби, Ўзбекистон рассомлар Акдемиясининг академиги, Ўзбекистон халқ рассоми, ажойиб колорист Рўзи Чориев ижоди билан таништирувчи  китоблар, журналлар ва газеталар ўрин олган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Америка ёзувчиси Теодор Драйзер таваллудининг 145 йиллигига бағишланган китоб-расмли кўргазма очилди
27.08.2016

27 август куни 2016 йил  “Истиқбол” ўқув залида Америка  ёзувчиси Теодор Драйзер таваллудининг 145  йиллигига бағишланган “Америка адабиётининг асл отаси” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. Кўргазмада адибнинг ўзбек ва рус тилларидаги асарлари, унинг ҳаёти, бадиий ижоди ва жамоат арбоби сифатидаги фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар тақдим этилган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева билан ижодий учрашув бўлиб ўтди
26.08.2016

2016 йил 26 август куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. М.Шамаева анъанавий мумтоз мусиқа йўналиши хонандаси ҳисобланади, шу жумладан Шошмақом қўшиқлари ижрочиси ҳамдир.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Миллий ғоя – бизнинг ғоя” мавзуидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди
25.08.2016

25 август 2016 йил Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Миллий ғоя – бизнинг ғоя” мавзуидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган мусиқий кеча бўлиб ўтди
24.08.2016

2016 йил 23 август куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган мусиқий кеча бўлиб ўтди. Тадбир бошқирд маданий маркази билан ҳамкорликда, Ўзбекистонда яшовчи турли миллатлар маданияти ва санъати, миллий маданий марказлар фаолияти билан таништириш мақсадида ташкил этилди. Тадбирда Республика байналмилал маданият маркази, украин, яхудий, татар миллий-маданий марказлари вакиллари, тадбир меҳмонлари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ