Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Махтумқули юртидан наволар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
07.06.2017

2017 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Махтумқули юртидан наволар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда “Ўзбекистон – Туркманистон” дўстлик жамияти вакиллари, шоир ва ёзувчилар,  тарихчи, адабиётшунос олимлар ва таржимонлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида буюк рус шоири А.С. Пушкин таваллудининг 218 йиллигига бағишланган “Пушкинни ёд этиб” номли тадбир бўлиб ўтди
06.06.2017

2017 йил 6 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида  буюк рус шоири А.С. Пушкин таваллудининг 218 йиллигига бағишланган “Пушкинни ёд этиб” номли тадбир бўлиб  ўтди. Адабиётшунослар, шоирлар ва ёзувчилар ҳамда Россотрудничество – Тошкентдаги Россия илм-фан ва маданият маркази ҳамда UZINFOCOM маркази вакиллари иштирок этган тадбирда “Лукоморье бўйида...” театрлаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Авлодлар шоири” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
06.06.2017

2017 йил 6 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Тафаккур” ўқиш залида замонавий рус тили асосчиси, буюк рус шоири, драматург ва носир Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 218 йиллигига бағишланган “Авлодлар шоири” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. Кўргазмада буюк шоирнинг болалик, ўсмирлик ва ёшлик даври, ўқиш ва сургун йиллари, унинг ўлими тарихи ва авлодлари ҳақида ҳиқоя қилувчи китоблар намойиш этилган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор” мавзусида тадбир бўлиб ўтди
01.06.2017

2017 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.  Ўзбекистон  Миллий  кутубхонаси кўнгиллилари томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари 4-6- синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Болаларга берайлик дунёни” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
01.06.2017

2017 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойесида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Болаларга берайлик дунёни” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. Кўргазмада болалар китоблари, фотосуратлар, эртаклар ва болалар қўшиқлари ёзилган грампластинкалар ҳамда эртакларга ишланган плакатлар тақдим этилган.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ