Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Очиқ эшиклар” ҳафталиги бўлиб ўтмоқда
10.09.2018

2018 йил 10-14 сентябрь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасида янги ўқув йили бошланиш муносабати билан “Очиқ эшиклар” ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Толстой – это целый мир» (Толстой – бу бутун дунё) деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
09.09.2018

2018 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Истиқбол” ўқиш залида рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстой таваллудининг 190 йиллиги муносабати билан “Толстой – это целый мир» (Толстой – бу бутун дунё) деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Санъатга пайванд кўнгил” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
08.09.2018

2018 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Ўзбекистон” ўқиш залида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Раҳмат Файзий таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан “Санъатга пайванд кўнгил” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. Кўргазмада адибнинг сара асарлари ҳамда унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар ўрин олган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “В горах мое сердце” (Қалбим тоғларда) деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
08.09.2018

2018 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Кашфиёт“ ўқиш залида доғистон шоири, публицист ва таржимон Расул Ҳамзатов таваллудининг 95 йиллиги муносабати билан  “В горах мое сердце” (Қалбим тоғларда) деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Янгиланаётган тафаккур меваси” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
07.09.2018

2018 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Илм” ўқиш залида Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  фан арбоби, фалсафа фанлари доктори, профессор Иброҳим Мўминович Мўминов (1908-1974) таваллудининг 110 йиллигига бағишланган “Янгиланаётган тафаккур меваси” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ