Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан китоб-расмли кўргазма очилди
13.02.2018

2018 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан “Кўзумнинг ёшини дарё қилибсен” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали сухандон Муслимбек Йўлдошевнинг “Сухандонлар” китоби тақдимоти
12.02.2018

2018 йил 8 февраль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, «Олтин қалам» Миллий мукофоти соҳиби, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Турон» фанлар академияси академиги, олий тоифали сухандон Муслимбек Йўлдошевнинг “Сухандонлар” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда телевидение ва радио фахрийлари, турли йилларда фаолият юритган сухандонлар, талабалар, ОАВ ходимлари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси кўргазмалар залида “Умид ила очилиб, фойда ила ёпилган китоб – энг яхши китобдир” деб номланган кўргазма очилди
12.02.2018

Адабиёт қалб кўзгуси, умр зиёсидир. Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Умид ила очилиб, фойда ила ёпилган китоб – энг яхши китобдир» деб номланган бадиий китоблар кўргазмаси худди шундай юксак адабиёт намуналаридан ташкил топган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтмоқда
07.02.2018

2018 йил 7 февраль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилаётган ғазал мулкининг султони  Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган туркум тадбирлар доирасида “Кеча келгумдир дебон...” деб номланган китоб – расмли кўргазма очилди. Кўргазмада Ўзбекистон Миллий кутубхонасида сақланаётган Алишер Навоий шеърларининг қадимий тошбосма нашрлари ва замонавий усулларда чоп этилган кўпжилдлик китоблари тақдим этилган.

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан туркум тадбирлар
07.02.2018

2018 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўзбек мумтоз адабиётининг вакили, буюк шоир, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан туркум тадбирлар ташкил этилди. Туркум тадбирлар доирасида “Алишер Навоий” бадиий фильми намойиш этилди, “Беш қитъа оралаб кезар Навоий...” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди ҳамда “Кеча келгумдир дебон...” номли китоб-расмли кўргазма очилди.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ