Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Булгаковни эслаб» деб номланган адабиётлар кўргазмаси очилди  
18.05.2016

2016 йил 17 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг «Тафаккур» залида рус ёзувчиси, драматург  Михаил Афанасьевич Булгаков таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан «Булгаковни эслаб» деб номланган адабиётлар кўргазмаси очилди. Кўргазмада адибнинг турли йилларда чоп этилган асарлари, унинг замондошлари мемуарлари асосида ёзилган хотира китоблари ўрин олган.

Рус адиби, драматург, театр режиссёри, актёр, қиссалар, ҳикоялар, фельетонлар, пьесалар, инсцинировкалар, киносценарийлар, опера либреттолари муаллифи Михаил Афанасьевич Булгаков 1891 йил 15 май куни туғилган. 1909 йилда гимназияни тамомлагач, у Киев медицина университетининг тиббиёт факультетига ўқишга киради. Талабалик давридаёқ М.Булгаков тиббиёт соҳасига доир насрий асарлар ёза бошлайди.У бир неча ой шифокор бўлиб ишлади. Шифокор бўла туриб ҳам у ёзишни давом эттирди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида тилшунос олим, профессор Алибек Рустамов таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан хотира кечаси бўлиб ўтди
16.05.2016

2016 йил 16 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида манбашунос, тилшунос олим, ЎзФА академиги, филология фанлари доктори, профессор Алибек Рустамов таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан хотира кечаси бўлиб ўтди. Унда адабиётшунослар, тилшунос олимлар, адиблар, ОТМ талабалари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Бутунжаҳон оила куни муносабати билан китоб-расмли кўргазма очилди
13.05.2016

2016 йил 14 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Истиқбол” залида БМТ Бош Ассамблеясининг Халқаро оила куни тўғрисида қабул қиган резолюциясига кўра, 1993 йилдан буён нишонланиб келаётган “Бутунжаҳон оила куни” муносабати билан “Ватан оиладан бошланади”  номли китоб-расмли кўргазма очилди.

Кўргазмада мамлакат тараққиёти ва халқнинг обод турмуши гарови бўлмиш, жамиятнинг бўлаги, инсоний ва маданий қадриятлар ва анъаналарнинг давомийлигини  таъминловчи даргоҳ – оиланинг ҳуқуқий меъёрларини белгиловчи, оила ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ва унинг даҳлсизлигини таъминловчи меъёрий ҳужжатлар ўрин олган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Сулаймон Юдаков таваллудининг 100 йиллигига бағишланган библиографик обзор бўлиб ўтди.
13.05.2016

2016 йил 13 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Ижод” залида бастакор,  Ўзбекистон халқ артисти Сулаймон (Соломон) Александрович Юдаков таваллудининг 100 йиллигига бағишланган библиографик обзор бўлиб ўтди.

Библиографик обзор С.Қобулованинг С.Юдаков куйига басталанган “Дугоналар, бормисиз, омонмисиз” қўшиғини тинглашдан бошланди. Қушиқни тинглар экан, кутубхона фойдаланувчилари С.Юдаков яратган енгил, беғубор ва сокин муҳитга чўмиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўзбекистон халқ артисти, хонанда Муҳиддин Қори-Ёқубов таваллудининг 120 йиллигига бағишланган хотира кечаси  
13.05.2016

2016 йил 13 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти, хонанда Муҳиддин Қори-Ёқубов таваллудининг 120 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда санъатшунослар, хореографлар, хонандалар, М.Қори Ёқубовнинг яқинлари, журналистлар, талабалар ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Хотира кечасида Тошкент давлат Миллий рақс ва хореография олий мактаби  саънатшунослик кафедраси доценти Л.Раджапова, таниқли радиожурналист Р.Мухторова, Ўзбекистон ҳалқ артисти М.Эргашева, Ўзбекистон ҳалқ артисти В.Оқилова ва М.Қори Ёқубовнинг замондоши, ўша даврларнинг гувоҳи Ҳ.Муҳиддиновалар ўз устози, театр арбоби, баритон-хонанда, ўзбек маданиятининг ҳомийси сифатидаги хотиралари билан ўртоқлашдилар. М.Қори Ёкубовнинг қизи Венера Қори Ёкубова ва набираси Елена Қори Ёқубова унинг оталик хислатлари, инсоний фазилатлари, оилавий қадриятлар ва ўз хонадонларида тез-тез бўлиб турган, аксари, ўзбек маданияти тақдирини ҳал қилган ижодий учрашувлар ҳақида хотирладилар.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ