Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида буюк рус шоири, драматург А.С. Пушкин ижодига бағишланган библиографик шарҳ бўлиб ўтди
06.06.2016

2016 йил 6 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида буюк рус шоири, драматург А.С. Пушкин таваллудининг 217 йиллигига бағишланган библиографик шарҳ бўлиб ўтди.  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ш.Қурбон томонидан тайёрланган мазкур тадбирда рус тили ва адабиёти ўқитувчилари, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари, А.С.Пушкин ижоди ихлосмандлари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Дил-қулф, тил-калит” ва “Тошкентдан гапирамиз” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди
04.06.2016

2016 йил 4 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ўзбекистон” нашриёт матбаа ижодий уйида нашр этилган “Дил-қулф, тил-калит” ҳамда Ўзбекистон халқ артисти, сухандон Қодир Мақсумовнинг ижодига бағишланган “Тошкентдан гапирамиз” номли китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.  “Ўзбекистон” нашриёт матбаа ижодий уйи ва РМТМ ҳузуридаги “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасаси билан ҳамкорликда ўтказилган тақдимотда журналистлар, ОАВ ходимлари, дикторлар, Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тингловчилари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Александр Сергеевич Пушкин таваллудига бағишланган китоб-расмли кўргазма очилди
03.06.2016

2016 йил 3 июнь куни “Тафаккур” ўқиш залида замонавий рус тили асосчиси, буюк рус шоири, драматург ва носир Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 217 йиллигига бағишланган “Боқий шеърият соҳиби” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. Кўргазмада буюк шоирнинг болалик, ўсмирлик ва ёшлик даври, ўқиш ва сургун йиллари, унинг ўлими тарихи ва авлодлари ҳақида ҳиқоя қилувчи китоблар намойиш этилган. Бу ерда Пушкиннинг ҳаёти, ижоди ва фалсафий фикрлашини ўрганишга бағишланган илмий изланишлар, унинг асарлари ва уларни назарий ўрганиш бўйича рисолалар алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус шоири А.С.Пушкин ижодига бағишланган онлайн-мулоқот бўлиб ўтди
03.06.2016

2016 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус шоири А.С.Пушкин таваллудининг 217 йиллигига бағишланган онлайн-мулоқот бўлиб ўтди. “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистоннинг таниқли шоир ва ёзувчилари, рус тили ва адабиёти ўқитувчилари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари, Тошкент шаҳридаги 50-мактаб ўқувчилари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “Озод юрт тўлқинлари” журналининг навбатдаги сони билан тўлдирилди
03.06.2016

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги “Озод юрт тўлқинлари” (“Волны свободной страны”, “The Waves of a Free Country”)  журналининг навбатдаги сони билан тўлдирилди. Журнал Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси фаолиятини, у томонидан ташкил этилган тадбирлар, Ўзбекистон нодавлат телерадиоузатувчиларини моддий-техник ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, миллий ОАВни ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш мақсадида тадбиқ этилаётган лойиҳалар билан таништиради. 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ