Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида“Алишер Навоий: қомусий луғат” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
02.06.2016

2016 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси томонидан 2016 йилда нашр қилинган “Алишер Навоий: қомусий луғат” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда навоишунос олимлар, адабиётшунослар, тилшунослар, тарихшунослар, турли нашриётлар вакиллари ва Тошкент шаҳри ОТМ талабалари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган туркум тадбирлар бўлиб ўтди
01.06.2016

2016 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Соғлом она ва бола йили” ва Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Ватанингни англа” шиори остида туркум тадбирлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қошидаги “Чет тилларни ривожлантириш ва оммавийлаштириш маркази” аъзолари ва кўнгиллилари томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Тошкент шаҳридаги 23-сон меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этдилар.

Республика йиғма электрон каталог марказининг 02.05.2016 дан 31.05.2016 гача бўлган иш жараёнларининг статистик маълумоти
31.05.2016

Йиғма электрон каталог онлайн дастурида юкланган библиографик ёзувлар сони - 1457;
Ҳозирги кунда Республика йиғма электрон каталог иштирокчилар сони - 211;
Умумий сони - 115 2393.

Республика йиғма электрон каталог маркази

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2016 йил май ойи учун асосий кўрсаткичлари
31.05.2016

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси рўйхатидан 137775 нафар фойдаланувчи ўтган. Шундан 460 нафар фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтган.
2016 йилнинг май ойида рўйҳатга олинган фойдаланувчилар сони 1637 шундан чет эл фуқороси 15 нафар.
Фойдаланувчилар қуйидаги тоифалар бўйича тақсимланди:
Талаба - 391;
Ўқувчи – 657;
Абитуриент – 214;
Магистр – 42

ЭЪЛОН !
30.05.2016

Техник сабаблар ҳамда санитария-профилактика ишларини олиб бориш мақсадида Миллий кутубхона 31 май куни «Тозалик куни» эълон қилади ва ушбу кун  фойдаланувчиларга хизмат кўрсатмайди.

 

                                                                 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ