Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

“INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида “Таълим соҳасидаги ҳуқуқингизни биласизми?” викторинаси бўлиб ўтди
26.10.2016

2016 йил 26 октябрь куни V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида “Таълим соҳасидаги ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида коллеж ва академик лицей ўқувчилари ўртасида ҳуқуқий саводхонлик бўйича викторина бўлиб ўтди. Унда Шайхонтохур тумани тиббиёт коллежининг ўқув-даволаш комплекси  ва Тошкент шаҳар педагогика коллежи ўқувчилари қатнашдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси «Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси -2016» Республика танлови босқичи якунланди
26.10.2016

2016 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси «Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси - 2016» Республика танлови босқичи якунланди. Танлов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот-кутубхона марказлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ахборот-ресурс марказлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кутубхоналари мутахассислари ўртасида ўтказилмоқда.

«INFOLIB – 2016» V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида танловлар куни
26.10.2016

2016 йил 26 октябрь куни «INFOLIB – 2016» V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида танловлар куни бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон  Миллий кутубхонасида эълон қилинган танловларнинг якуни бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда “Юртим менинг чизгиларимда”, “Ўзбекистон келажаги менинг тасаввуримда” танловлари ва “Мустақил юрт манзаралари” фототанлови ғолиблари тақдирландилар.

“INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида “Адабиёт билимдони” викторинаси бўлиб ўтди
26.10.2016

2016 йил 26 октябрь куни V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Тошкент шаҳар умумтаълим мактаб ўқувчилари учун “Адабиёт билимдони” викторинаси бўлиб ўтди. Викторинада Тошкент шаҳар 41-умумтаълим мактаби  6- ва 7-синф ўқувчилари қатнашдилар.

“INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида мусиқа ва шеърият кечаси бўлиб ўтди
25.10.2016

2016 йил 25 октябрь куни  “INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида мусиқа ва шеърият кечаси бўлиб ўтди. Лойиҳа буюк маърифатпарвар шоир, давлат арбоби ва мутафаккир Алишер Навоий тавалладининг 575 йиллигига бағишланди. Табирда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият иенститути талабалари, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари ва шеърият ихлосмандлари иштирок этдилар.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ