Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Тошкент мода ҳафталиги” ўтказилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
02.11.2016

2016 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Тошкент мода ҳафталиги” ўтказилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Osiyo ramzi”  Ўзбекистон модельерлари ва дизайнерлари уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур анжуманда оммавий ахборот воситалари вакиллари, лойиҳа ҳамкорлари, дизайнерлар ва Ўзбекистон Милллий кутубхонаси фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2016 йил октябрь ойи учун асосий кўрсаткичлари
31.10.2016

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси рўйхатидан 150 958 нафар фойдаланувчи ўтган. Шундан 553 нафар фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтган.
2016 йилнинг октябрь ойида рўйҳатга олинган фойдаланувчилар сони 4237 шундан чет эл фуқороси 20 нафар.
Фойдаланувчилар қуйидаги тоифалар бўйича тақсимланди:
Талаба - 2059;
Ўқувчи – 1194;
Абитуриент – 301;
Магистр – 128

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “INFOLIB-2016” V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги якунига етди
28.10.2016

2016 йил 28 октябрь куни ахборот маданиятини юқори даражага кўтариш ҳамда республика миллий маданий меросини асраш, мутолаага бўлган меҳрни ошириш, аҳолининг турли қатламларига хизмат кўрсатишни ташкил этишда кутубхоналарнинг ижтимоий-маданий ролини ошириш ва машҳур ёзувчилар, шоирлар, артистлар, хонандалар ва ҳунармандлар билан таништиришни мақсад қилган “INFOLIB-2016” V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўз ишини тамомлади. Ҳафталик доирасида китоб тақдимотлари, китоблар ва амалий санъат намуналари кўргазмалари, семинарлар, давра суҳбатлари, экскурсиялар, маҳорат дарслари, танловлар, акциялар, машҳур ёзувчи, шоир, рассом, артистлар билан ижодий учрашувлар, викториналар ва шахмат турнири бўлиб ўтди.

“INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Маданиятлар хилма-хиллиги куни бўлиб ўтди
28.10.2016

2016 йил 28 октябрь куни “INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида маданиятлар хилма-хиллиги куни бўлиб ўтди. Мазкур кун доирасида “Ўзбекистоннинг етти мўьжизаси” Акцияси ғолибларини тақдирлаш маросими, миллий анаънавий амалий санъат намуналари кўргазмаси, халқ ҳунармандларининг маҳорат дарслари, Ўзбекистон Республикаси байналмилал миллий маданий марказларининг концерт дастурлари, “Джойнт” яҳудий миллий маданий марказининг спектакли ва “Баркамол авлод”  Республика маркази болалар ансамблининг чиқиши бўлиб ўтди.

“INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида «Китоблар хазинаси ороли» адабий квест-ўйини бўлиб ўтди
28.10.2016

2016 йил 28 октябрь куни  “INFOLIB – 2016” V Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида «Китоблар хазинаси ороли» адабий квест-ўйини бўлиб ўтди. Унда Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирок этдилар.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ