Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > 2019 йил январь ойида энг кўп ўқилган китоблар топ-5талиги

2019 йил январь ойида энг кўп ўқилган китоблар топ-5талиги
11.02.2019

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати мутахассислари ўтган йил давомида энг кўп ўқилган бадиий адабиётларни аниқлаб бордилар. 2019 йилда ҳам шу анъанани давом эттирган ҳолда, январь ойида энг кўп мутолаа қилинган китоблар топ-5талиги аниқланди.

Булар: 

1-ўрин. Халқ ижодиётининг ноёб дурдоналаридан саналмиш “Гўрўғли” туркуми достонлари таркибига кирган “Гўрўғлининг туғилиши” китоби.

2-ўрин. Одил Ёқубовнинг ёшлик даври оғир уруш йилларига тўғри келган қаҳрамонлар ҳақида ҳикоя қилувчи“Эр бошига иш тушса...” романи.

3-ўрин. Шукур Холмирзаевнинг Бухоро халқ миллий озодлик инқилоби жараёнлари ҳақида ҳикоя қилувчи “Қил кўприк” романи.

4-ўрин. Наим Каримовнинг адабиётимизнинг йирик ташкилотчи шоирларидан бири ҳаёти саҳифалари билан танишиш имконини берувчи “Ҳамид Олимжон” номли маърифий-биографик романи.

5-ўрин. Ёзувчи Миркарим Осимнинг “Зулмат ичра нур” номли буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг болалигидан тортиб умрининг охиригача бўлган даврни ўз ичига қамраб олган тарихий қиссаси.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ