Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > «INFOLIB-2014» III Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Электрон ҳукумат марказининг аҳолига интерфаол хизмат кўрсатиш бўйича ягона порталнинг тақдимоти

«INFOLIB-2014» III Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Электрон ҳукумат марказининг аҳолига интерфаол хизмат кўрсатиш бўйича ягона порталнинг тақдимоти
28.10.2014

2014 йил 27 октябр куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси киномарказида «INFOLIB-2014» III Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Электрон ҳукумат марказининг аҳолига интерфаол хизмат кўрсатиш бўйича ягона порталнинг тақдимоти бўлиб ўтди. 
Унда соҳа мутахассислари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашди. Тақдимотни Давлат интерактив хизматлар ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Ғоипов Қобилжон Ҳакимович олиб борди.


Биламизки, мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча соҳаларига, кундалик ҳаётимизга замонавий ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланиб, бу борада бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Жумладан, АКТни ривожлантиришга қаратилган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди, ташкилий шароитлар мустаҳкамланди. Пировардида соҳада изчил ўзгаришлар кузатилди, интерактивлик кучайтирилди, электрон ҳужжат айланиши, электрон тижорат, электрон тўловлар каби бир қанча янги хизмат турлари юзага келди. Тақдимот “Электрон ҳукумат” тизими ривожи қонунчилик асосларини такомиллаштириш, давлат органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан электрон шаклда алоқага ўтишни таъминлаш, давлат интерактив хизматлари сифатини яхшилаш масалаларига бағишларган.

Интерактив давлат хизматлари ягона порталининг очилиши Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тармоғининг шаклланишида муҳим қадам бўлди. Ресурснинг мақсади: аҳоли ва давлат органлари ўртасида бизнесни енгиллаштириш ва давлат хизматларини янги поғонага кўтариш.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ