Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Улуғлар изидан” деб номланган мушоира кечаси

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Улуғлар изидан” деб номланган мушоира кечаси
04.02.2019

2019 йил 4 февраль куни  Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Улуғлар изидан” деб номланган мушоира кечаси бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги Қозоқ миллий маданий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир ўзбек миллатининг атоқли шоири, давлат арбоби ва мутафаккири Алишер Навоий қозоқ шоири Муқағали Мақатоев таваллудига бағишланди.

Бошловчилар шоирларнинг ҳаётининг ёрқин саҳифалари ҳақида сўзлаб беришди. Агар жаҳоннинг кўплаб халқлари адабиёти ва маданияти тарихида чуқур из қолдирган буюк шоир Алишер Навоий нафақат шоир, балки архитектура, бадиий ҳунармандчиликнинг ҳомийи ҳисобланса, ХХ аср ўрталарида Қозоғистон шеъриятининг ёрқин ижоди билан ёритган Муқағали Мақатаев ўзидан сўнг чуқур маъно, самимий ва лирик асарларни қолдирга шоир сифатида қадрланади. 9 февралда туғилган бу икки миллат шоирларини ўз халқига садоқати, адабиётга бўлган чексиз муҳаббати ва адолат учун кураши билан бирлаштиради.

Тадбирда Тошкент давлат педагогика университети қозоқ филологияси факультети талабалари ва Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 17-умумтаълим мактаби ўқувчилари адиблар ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар бердилар, уларнинг ижодларидан намуналар ўқидилар, улар ҳаёти ва ижодини ёритувчи саҳна кўринишлари намойиш этдилар, улар шеърларига басталанган куй ва қўшиқлар ижро этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ