Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “Математические труды А.А.Азамова” китоби билан тўлдирилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “Математические труды А.А.Азамова” китоби билан тўлдирилди
04.02.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди академик Абдулла Аъзамовнинг рус ва инглиз тилларида 1970-2010 йиллар оралиғида чоп этилган маърузаларидан ташкил топган “Математические труды А.А.Азамова” китоби билан тўлдирилди.

Математик олим А.Аъзамов фалсафа, фан тарихи ва методологиясига оид мақолалар муаллифи. У айниқса фанни тарғиб қилиш ва математика таълими масалаларига катта эътибор бериб келмоқда. А. Аъзамов адабиёт соҳасида ҳам ижод қилиб келмоқда. У бешта пьеса муаллифи, иккитаси Наманган ва Андижон вилоятлари театрларида қўйилган. Шунингдек, унинг бир қанча эсселари, публицистик, илмий-оммабоп мақолалари, аруз вазни назариясига ҳамда Алишер Навоий ва Бобур ижодига бағишланган туркум китоблари нашр этилган.

Китоб илмий тадқиқотчилар, докторантлар, талабалар ҳамда математика ва унинг иловалари билан қизиқувчи кенг китобхон оммаси учун фойдали бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ