Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган тадбир

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган тадбир
05.12.2018

2018 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган “Ҳуқуқим-таянчим менинг” номли давра суҳбати бўлиб ўтди. Тошкент Тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультети билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда факултьеь ўқитувчилари ва курсантлари, Р.М.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа Академик лицейи ўқувчилари ва кутубхона фойдаланувчилари  иштирок этдилар.

Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти муҳаррири Жавлон Жовлиев тадбир иштирокчиларини қутлади ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг фуқаролар ҳаётидаги роли, ҳуқуқий саводхонликнинг аҳамияти ҳақида сўзлади. У Конституциямиз давлат халқ иродасини ифода этишини, унинг манфаатларига хизмат қилишини, давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи Ўзбекистон халқи эканлигини, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланишини белгилаб берганлигини яна бир бор таъкидлади. Шунингдек, у ўз ижодида асосий қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституциясини тараннум этган ёзувчи ва шоирларимиз ҳақида гапирди ва улар ижодидан намуналар келтирди.

Тадбир аввалида мамлакатимиз ривожида унинг барча соҳаларини чуқур ислоҳ этиш бўйича ишлаб чиқилган концепция ҳаётга татбиқ қилинаётганлиги ва ислоҳ этиш масалаларига алоҳида аҳамият берилаётганлиги ҳақида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси –ислоҳотлар асоси” рукнидан “Ўзбекистоннинг Конституциявий тузум тамоиллари” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Тошкент юридик университети профессори, юридик фанлари доктори  Омонулла Муҳаммаджонов фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб берилган мажбуриятларидан ташқари уларнинг ҳуқуқлари ҳақида сўзлади ва уларнинг аввалги таҳрирлар билан қиёслади. Шунингдек, у Ўзбекистонда истиқомат қилувчи фуқароларнинг миллати, ижтимоий келиб чиқиши, динидан қатъий назар уларнинг миллий қадриятларининг, ўзбек халқи меросининг сақланилиши қафолатланганлиги ҳақидаги Конституция бобларидан мисоллар келтирди ва ўз-ўзини бошқариш органлари (маҳалла)нинг фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ўстириш ва сиёсий маданиятини шакллантиришдаги роли ҳақида сўзлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шукур Қурбон Конституциясининг халқ фаровонлиги, мамлакатнинг молиявий, сиёсий, демократик ва ҳарбий соҳаларда ўсишини таъминловчи роли ва аҳамияти ҳақида гапирди ва ўз қаламига мансуб шеърлар ўқиб берди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳуқуқшунос маслахатчиси Муқимжон Зокиров Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши, унинг таркибий тузилиши, фуқаролар ҳаётидаги роли ва ҳуқуқий саводхонликнинг аҳамияти ҳақида сўзлади.

Тадбирда Р.М.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа Академик лицейи ўқувчилари Ватан ҳақида басталанган қўшиқлар ижро этишди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган адабиётларнинг очиқ кўргазмаси намойиш этилди. Кўргазманинг асосий экспонати – Кoнституциямиздир. Унда Конституциямизнинг мaзмун – мoҳиятини oчиб берувчи, ёшлaримиз учун Кoнституция вa унинг aсoсидa қaбул қилингaн бoшқa муҳим қoнунлaримизни чуқур вa мукaммaл ўргaнишлaридa, ҳaмдa Республикaмиздa демoкрaтик ҳуқуқий дaвлaт вa aдoлaтли фуқaрoлик жaмияти қуришгa, уларнинг ҳуқуқий мaдaниятини юксaлтиришгa ҳизмaт қилувчи китоблар ўрин олган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ