Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Академик Сайёра Рашидованинг илмий фаолиятига бағишланган тўла матнли библиографик кўрсаткич тайёрланди

Академик Сайёра Рашидованинг илмий фаолиятига бағишланган тўла матнли библиографик кўрсаткич тайёрланди
29.11.2018

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида академик Сайёра Рашидованинг илмий фаолиятига бағишланган навбатдаги тўла матнли библиографик кўрсаткич тайёрланди

Рашидова Сайёра Шарафовна – Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, кимё фанлари доктори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби. У 100дан ортиқ илмий ишлар, 300га яқин илмий нашрлар, 8та  монография муаллифидир. У 20 та муаллифлик гувоҳномаларига эга, 20 дан ортиқ фан доктори ва фан номзодларини тайёрлаган.

Бу йил Сайёра Рашидова 75 ёшга кирди. У ҳамон республикамизнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб келмоқда.

Сайёра Рашидова ЎзФА қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот марказида ишлаб келмоқда. У “Олима” олима аёллар ассоциацияси президенти, инсон ҳуқуқлари бўйича кўплаб халқаро форумларда фаол иштирок этмоқда. Инсон ҳуқуқлари соҳасида 100 дан ортиқ нашрлари мавжуд, шунингдек у “Омбудсменлар”, “Ўзбекистонда Омбудсмен”, “Инсон ҳуқуқлари мониторинги", "Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" каби бир қанча тўпламлар муаллифи ва масъул муҳарриридир. “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари", "Жамоатчилик фикри. Инсон ҳуқуқлари” ва бошқа шу каби бир қанча журналлар таҳририят кенгашларининг аъзоси.

Мазкур кўрсаткичга С.Рашидованинг Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондларида сақланиб келинаётган ишларининг электрон нусхалари киритилган. Кўрсаткич ўзбек ва рус тилларида тайёрланган бўлиб, кенг фойдаланувчилар оммасига мўлжалланган.

Керакли илмий иш ёки даврий нашрдан мақолани очиш ва ўқиш учун:

1-қадам:   компютер клавиатурасининг Ctrl  тугмасини босиб турган ҳолда

сичқончанинг чап тугмаси босилади.  Фойдаланувчининг экранида керакли илмий ишнинг электрон нусхаси юкланади.

2-қадам:   курсорни матн устига олиб келиб, Enter тугмаси босилади

Мазкур кўрсаткич ва шу каби Ўзбекистоннинг илм-фан, маданият ва санъат намояндалари фаолиятига бағишланган бошқа тўлиқ матнли кўрсаткичлар билан Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг www.natlib.uz  сайтида “Кутубхона тавсия қилади” бўлимида танишишингиз мумкин.  

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ