Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва LG-CNS томонидан «Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳаси бўйича ўқув семинарлари

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва LG-CNS томонидан «Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳаси бўйича ўқув семинарлари
24.10.2018

2018 йил 22 октябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва LG-CNS томонидан «Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳаси бўйича ўқув семинарлари бошланди. Уларда лойихада иштрок этувчи 20та ахборот-кутубхона муассасалари ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонасидан мутахассислар иштирок этмоқдалар.

 

Семинарлар параллель равишда уч йўналишда: UzNEEL дастурий таминоти, сканерлаш ва рақамлаштириш қурилмалари ва ахборот-коммуникацион технологиялари бўйича ташкил этилган.

 

Республика ахборот-кутубхона марказида UzNEEL дастурий таминоти бўйича бўлиб ўтаётган семинарда мутахассисларга Электрон кутубхона лойиҳаси учун ишлаб чиқилган “UzNEEL” дастурининг ишлаш принциплари, автоматлаштирилган иш ўринлари, тизимнинг барча модуллари ҳақида иштирокчиларга назарий ва амалий маълумотлар берилмоқда. 

 

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Германиянинг “Microbox” компаниясининг малакали мутахассислари томонидан «Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳаси бўйича замонавий ва сўнги русумдаги рақамлаштириш технологиялари билан жихозланган сканер қурилмаларидан фойдаланиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда.

 

Ахборот-коммуникацион технологиялари бўйича ташкил этилган амалий машғулотларда Sharifa.com фирмасининг муҳандислари томонидан NEEL тизими бўйича, тизимдаги сервер, операцион тизимлар турлари, маълумотлар базаси ҳақида маълумотлар берилмоқда. Бундан ташқари кластерлар, маълумотлар базасидан нусха олиш ва уни қайта тиклаш бўйича назарий ва амалий маълумотлар берилмоқда.

 

Ўқув семинарлари жорий йилнинг 26 октябрига қадар давом этади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ