Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “Infolib Uzbekistan”  VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Америка Қўшма Штатлари Конгресс кутубхонаси билан видеоконференция

“Infolib Uzbekistan”  VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Америка Қўшма Штатлари Конгресс кутубхонаси билан видеоконференция
15.10.2018

2018 йил 15 октябрь куни “Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Америка Қўшма Штатлари Конгресс кутубхонаси билан биргаликда кутубхона фондларини рақамлаштириш ва сақлаш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида республикадаги ахборот-кутубхона мутахассилари учун видеоконференция бўлиб ўтди.

 

Видеоконференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 май кунидаги “Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма штатлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3739-сонли қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида ахборот-кутубхона мутахассилари учун ташкил этилди.

 

Видеоконференция доирасида АҚШ Конгресс кутубхонасининг Африка ва Яқин Шарқ туркий бўлими раҳбари Джоан Викс «Туркий коллекцияларни булутли сақлаш, рақамлаштириш ва алмашиш» мавзусида тақдимот тақдим этди. Унда у  видеоконференция иштирокчиларини АҚШ Конгресс кутубхонаси фаолияти, кутубхона фондларини рақамлаштириш ва сақлаш соҳасидаги иш фаолияти, рақамлаштириш нашрлари бўйича меъёрий хужжатлар ҳамда электрон нусҳаларни сақлаш бўйича технологиялар билан таништирди. Джоан Викс ахборот-кутубхона муассасалари қўлёзмалар ва алоҳида қимматга эга нашрлар бўйича мутахассисларга кутубхона фондларини қайта тиклаш, сақлаш ва рақамлаштириш хизматида инновацион технологияларни жорий этишнинг ўзига хослиги ва самарадорлиги бўйича маслаҳат берди. Шунингдек, у мутахассисларга ахборот-кутубхона фондларини қайта тиклаш учун махсус ускуналарни танлаш бўйича тавсиялар берди.

 

Видеоконференция давомида томонлар ўз ахборот-кутубхона муассасаларида кутубхона фондларини рақамлаштириш ва сақлаш соҳасида мақсадида олиб борилаётган ишлар билан таништирдилар ва шу борада тажриба алмашдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ