Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “Бетгерхонлик – 2018. Миллий кутубхона ва ахборот-кутубхона марказлари бирлашуви – ахборот-кутубхона соҳаси ривожига қўйилган муҳим қадам”

“Бетгерхонлик – 2018. Миллий кутубхона ва ахборот-кутубхона марказлари бирлашуви – ахборот-кутубхона соҳаси ривожига қўйилган муҳим қадам”
15.10.2018

2018 йил 15 октабр куни " Infolib Uzbekistan " VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида таниқли кутубхонашунос олим, библиограф, тарихчи, китобшунос ва педагог Евгений Карлович Бетгер (1887-1956) хотирасига бағишлаб ўтказиладиган, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва республикамиздаги ахборот-кутубхона марказлари бирлашуви истиқболларига бағишланган “Бетгерхонлик − 2018” давра суҳбати бўлиб ўтди.

        

Давра суҳбатида Ўзбекистондаги  турли вазирлик ва идоралари (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Маданият, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Касб-ҳунар таълими маркази) тасарруфидаги ахборот-кутубхона муассасаларининг 200 дан ортиқ мутахассислари қатнашиши режалаштирилмоқда.

 

         Учрашув Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг ўринбосари С.Шукуров нутқи билан очилиб, унда "Бетгерхонлик − 2018" давра суҳбати ўтказилишининг моҳияти ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. С.Шукуров соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар, уларда ўзбек кутубхоначиларининг иштироки ҳақида гапирди. "Мазкур тадбир Миллий кутубхона ва ахборот-кутубхона марказларини бирлашувига бағишланган. Бизнинг мақсадимиз - кутубхона соҳасида жойлардаги мавжуд камчиликларни аниқлаш, вазифаларни белгилаш, бизни ташвишлантираётган муаммоларни ҳал қилиш. Ушбу мулоқот бу каби камчиликларни аниқлашга ва уларни ҳал этиш йўлларини топишга кўмак беради".

 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори ўринбосари У.Тешабаева давра суҳбати иштирокчиларини республика ахборот-кутубхона фаолиятининг умумий кўрсаткичлари билан таништирди ва ахборот-кутубхона муассасалари ва мутахассисларни аттестациядан ўтказилганлиги  ҳақида айтиб ўтди. "Аҳолига хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари биз билан тобора кўпроқ иштирок этаётгани қувонарлидир. Қонунда қайд этилганидек, ҳудудлардаги ахборот-кутубхона марказлари бошқа кутубхоналарнинг фаолиятини тартибга солувчи методик марказ ҳисобланади. Бугун биз нафақат Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг мутахассисларига, балки ўз кузатувлари ва қобилиятлари билан ўртоқлашиш истагини билдирган барча ходимларга ўзларининг ютуқлари ва камчиликларини баён этишларига имкон беришга қарор қилдик”.

 

Давра суҳбати давомида ахборот- кутубхона марказлари: ривожланиш суръати муҳокама қилинди, минтақавий ахборот-кутубхона марказларининг асосий кўрсаткичлари  қиёсий таҳлиллари (А.Кличбаев), нашрларнинг мажбурий нусхаларини тақдим этишда муаммо ва ечимлар  (И.Шарапова), кутубхона ва ахборот марказларининг инновацион фаолияти (Н.Азнабаев), Ўзбекистонда ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш истиқболлари (С.Шаропов), ахборот-кутубхона марказлари мутахассисларининг малакасини ошириш самарадорлиги (Ш.Бакоева), каталоглаштириш йўналиши ривожланишининг муаммолари ва эчимлари (В.Борисов), марказлаштирилган комплекттлаш тизими (Н.Холдорова), ахборот-кутубхона муассасаларининг библиографик фаолияти (Ш.Рахимова) ҳақида маълумотлар тингланди.

Давра суҳбати якунида келажакда Ўзбекистонда ахборот-кутубхона соҳасини такомиллаштирувчи тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ