Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Сиз борсизки, олам чароғон!” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Сиз борсизки, олам чароғон!” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
28.09.2018

2018 йил 28 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Ўзбекистон” ўқиш залида “Сиз борсизки, олам чароғон!” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган китоб-расмли кўргазмада таълим ва тарбия фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, ўз ишига содиқ ўқитувчилар ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар, журналлар ва фотосуратлар ўрин олган.

Ўзбекистонда бу байрам 1997 йилдан буён нишонланиб келинмоқда. Мазкур санага бағишланган байрам тадбирларида ўқитувчиларнинг хизматлари, ҳар бир устоз меҳнатининг зарурлиги ва машаққати алоҳида эътироф этилади, уларнинг меҳнатлари юксак баҳоланиб, уларга ўз билим ва кўникмаларини, иқтидори ва маҳоратиниқалб қўрию куч-қувватини аямай бор инсоний фазилатларини намоён этиб, таълим ва маърифат йўлида сидқидилдан хизматлари учун миннатдорчилик билдирилади.

 

Кўргазмада таълим соҳасида катта ижобий натижаларга эришган устоз ва мураббийлар, уларнинг шижоати ва ўз касбининг фидоийлари ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар алоҳида ўрин эгаллаган. “Таълим технологияси”, “Бошланғич таълим”, “Соғлом авлод учун” ва “Мактаб ва ҳаёт” журналлари эса педагогика масалаларига бағишланган бўлиб, ўқитувчиларни таълим-тарбия соҳасидаги янгиликлар, илғор мактаблар, машҳур ва иқтидорли ўқувчилар, фидоий ўқитувчилар сулолалари билан таништиради.

Мазкур кўргазмага ташриф буюрган китобхонларни “Ўқитувчиларнинг касбий маҳорат ва компетентлигини ривожлантириш”, “Таълим жараёнида ўқув фанларини интеграциялаш”, “Ўқув ишлаб чикариш таълими”, “Фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган синфларда таълимни ташкил этиш технологияси”, “Умумий таълим мактаблари ўқувчиларини миллатлараро мулоқотга тайёрлаш” каби махсус педагогик технологиялар ва ихтисослашган синфларда таълим ва дам олишни тўғри ташкил этиш бўйича тавсиялар билан бойитилган китоблар қизиқтириши шубҳасиз.

 

Китоб-расмли кўргазмага ташриф буюрган ўқитувчи ва мураббийлар “Устозлар изидан бориб”, “Мураббий кўзгуси”, “Таъзим сизга, устозлар!”, “Устоз”, “Устозингдан айрилма”, “Устоз сабоғи”, “Устоз суҳбати”, “Устозлар ва сафдошлар”, “Устоз: сабоқ ва ибрат омихтаси”, “Куч - билим ва тафаккурда”, “Олий таълим тизимида бошқарув кадрларини тайёрлаш”, “Кадрлар тайёрлаш миллий  дастури амалда”, “Интеллектуал салоҳият – тараққиёт мезони”, “Медиа таълим ва медиа маданият”, “Синф раҳбари”, “Олий таълим”, “Педагогик атамалар луғати” и “Махсус педегогика” китоблари билан яқиндан танишар эканлар ўзларини қизиқтирган кўпгина маълумотларга эга бўладилар. “Ўзбек педагогикаси анталогияси”, “Педагогика тарихи”, “Педагогика”, “Тарбиячига 1001 маслаҳат” китоблари эса ота-оналар, тарбиячилар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ