Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Профессор Стефан Дюдуаньон Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган маъруза ўқиди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

21.10.2018 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Давлат тили – фахримиз, ғуруримиз” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди

20.10.2018 “lnfolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида “Моддий-маданий мерос обектларининг ўзаро интеграцияси” мавзусида давра суҳбати

19.10.2018 “lnfolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида “Китоб зиёсидан яралган илм” мавзусида давра суҳбати

19.10.2018 “Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида «EBSCO AWARDS UZBEKISTAN» электрон илмий-таълим ресурсларнинг фаол фойдаланувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

18.10.2018 “Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида рассом Рустам Бозоров билан "Рассом устахонасида" деб номланган ижодий учрашув

Профессор Стефан Дюдуаньон Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган маъруза ўқиди
26.09.2018

2018 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Европа тиллари куни доирасида франциялик тарихчи ва таржимон профессор Стефан Дюдуаньон маъруза қилди. Маъруза Ўзбекистон тарихи ва маданиятига, шунингдек, жадидчилик ҳаракати тарихи ва Абдулҳамид Чўлпоннинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланди. Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирида Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, адабиётшунослар, тарихчилар, таржимонлар, француз тили ўқитувчилари ва ўрганувчи талабалар ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчилари иштирок этдилар.

 

Ўзбек ёзувчиси Абдулҳамид Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романини француз тилига ўгирган профессор Стефан Дюдуаньон ўзбек асарларини, хусусан, жадидчилик ҳаракати вакиллари томонидан ёзилган асарларни таржима қилишнинг ўзига хос хусусиятларини таъкидлади. “Чўлпон асарлари мен учун нафақат адабиий нуқтаий назардан, балки тарихий воыеаларга бойлиги билан айниқса қизиқарли. Унинг асарларини ўқиш ёки таржима қилиш баробарида тарихчи ва шарқшунослар, таржимон ва адиблар ўша замоннинг руҳини осонгина ҳис қилишади. Мақсадим, адабиёт орқали ўзбек халқининг тарихини жонлантириб, француз халқини шарқ адиблари бисоти, ўзбек халқиниг урф-одатлари, ўзбек маданияти ва анъаналари билан таништириш. Токи француз китобхонлари ўзбек адибларининг асарларини ўқиб тарихингиз, ўзбекона лутф, бағрикенглик ва миллий қадриятлар билан яқиндан танишсинлар”.

 

Учрашув иштирокчилари профессор Стефан Дюдуаньондан француз тилига таржима қилинган ўзбек асарларининг француз китобхонлари томонидан қандай кутиб олинаётганлиги билан қизиқдилар, ўзларини қизиқтирган саволарга атрофлича жавоб олдилар. Шунингдек, улар профессор Стефан Дюдуаньонга таржималари туфайли франциялик китобхонларни ўзбек адабиёти ва маданиятидан хабардор этаётгани учун миннатдорлик изҳор этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ