Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Очиқ эшиклар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг навбатдаги сайёр тадбири

Очиқ эшиклар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг навбатдаги сайёр тадбири
13.09.2018

Очиқ эшиклар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари сайёр тадбир ўтказдилар. Мақсади болаларни китобхонликка чақириш бўлган Мовий жомадоннинг навбатдаги ташрифи Яшнобод туманидаги 244-мактаб ва Шайхонтоҳур туманидаги №131 мактабларнинг 7,8-синф ўқувчилари ҳузурига амалга оширилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўқиш заллари хизмати ва Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизматининг мутахассислари Ш.Абдуқодирова, Н. Расулова ва Ҳ.Дувлаевалар ўқувчилар ҳузурига жаҳон адабиёти намояндалари асарлари билан тўлдирилган Мовий жомадон билан келишди. Ўқиш заллари хизматининг этакчи мутахассиси Ш.Абдуқодирова болаларга “Мовий жомадоннинг саёҳати” акцияси тарихи ва унинг мақсади ҳақида сўзлаб берди. Кутубхона мутахассислари ўқувчиларнинг ўқиган китоблари билан қизиқдилар, машҳур ёзувчи ва шоирларнинг асарлари ҳақида сўзлаб бердилар ва болалар билан биргалашиб бу асарларни муҳокама қилишди. Ўқувчилар муҳокамада фаол қатнашиб, ўзлари ўқиган китоблар ҳақида ҳикоя қилишди ва уларни дўстларига тавсия этишди. Шунингдек улар ташриф давомида кўплаб ажойиб, саргузаштли китоблар билан танишдилар.

Мовий жомадоннинг Тошкент мактабларига ташрифи муваффақиятли ўтди ва ёш китобхонлар ўртасида катта қизиқиш уйғотди.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ