Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Очиқ эшиклар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Очиқ эшиклар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда
13.09.2018

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси янги ўқув йили бошланиш муносабати билан ташкил этилган Очиқ эшиклар ҳафталиги давом этмоқда. Ҳафталик доирасида кутубхона бўйлаб танишув экскурсиялари, кутубхонага ташриф буюрган фойдаланувчилар орасида сўровнома, “Адабий  устахона” мавзусида “Мовий жомадон саёхати” акцияси доирасида мактабларга ташриф, фойдаланувчилар ва кутубхона ходимлари ўртасида “Севимли китобингни тавсия эт” номли акциялар каби тадбирлар туркуми ташкил этилмоқда.

“Севимли китобингни тавсия эт” акциясининг қоидаларига мувофиқ, кутубхона фойдаланувчилари ва ходимлари ўзларининг севимли китобларини тавсия этган ҳолда бошқа китобхонларни ушбу китобни ўқишга қизиқтиришлари керак. Улар аввалдан тайёрланган стикерларда китобларнинг номини ёзиб, уларни стендга ёпиштирдилар ва бошқа китобхонларнинг таклифлари билан танишдилар. Шунингдек, кутубхона фойдаланувчилари қўшни стендда кутубхонада яратилган шароитлар ва ходимларнинг хизматларини баҳолаш имкониятларига эга бўлишди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ташкил этилган Очиқ эшиклар ҳафталиги жорий йилнинг 14 сентябрига қадар ўз ишини давом эттиради.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ