Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари мактабгача таълим муассасаларида сайёр тадбир ўтказдилар

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари мактабгача таълим муассасаларида сайёр тадбир ўтказдилар
11.09.2018

2018 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 35 ва 502-сонли мактабгача таълим муассасаларида сайёр тадбир ўтказдилар. Тадбир дунё кутубхоналарида кенг тус олган «Мовий жомадоннинг саёҳати» акциясини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.

 

Акциянинг қоидаларига кўра, болалар китоблари, ўйинлари ва турли ишланмалар билан тўла Мовий жомадон болаларда китобхонлик кўникмаларини шакллантириш ва улар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида болажонлар ҳузурига  меҳмонга келди. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўқиш заллари хизмати мутахассиси Н.Сидикова ва Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати мутахассиси Н.Бобомуҳаммедовалар болаларга китобнинг пайдо бўлиш тарихи, уларнинг тузилиши ва мазмуни ҳақида ҳикоя қилишди, болаларнинг эртакларни билишлари ва уларнинг севимли эртак қаҳрамонлари билан қизиқишди. Шунингдек улар болаларни турли хил болалар энциклопедиялари, ўзбек ва жаҳон адабиёти вакилларининг китоблари билан таништиришди.

 

Болалар учун Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бўйлаб виртуал экскурсия тақдим этилди. Кутубхона мутахассислари болаларнинг эртакларни севишга, улардан кўп фойдали ўгитлар олишга ундовчи “Эртактерапия” деб номланган ўйин ўказдилар. Ўйин эртаклар ва ҳикоялар қаҳрамонлари образлари орқали инсон руҳиятига ижобий таъсир этиб, уларни жамиятда комил инсон бўлиб етишишларига, уларнинг сўз бойлигини мақол, матал ва тезайтишлар ёрдамида бойитишга, ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, мантиқий ва мавҳум фикрлашини ривожлантиришга ва жамоада ишлаш қобилиятини шакллантиришга кўмаклашади. Ўйин давомида болалар қизиқарли эртаклар тўқидилар ва уларга расмлар чиздилар.

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва тарбиячилари ажойиб ўйин учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар ва ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ