Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонаси халқаро анжуманда иштирок этди

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси халқаро анжуманда иштирок этди
07.08.2018

2018 йил 7 август куни   Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро анжуманнинг биринчи иш куни бўлиб ўтди. 

Юксак даражада ташкил этилган ушбу анжуманда дунёнинг 30 давлатидан, жумладан,  Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги раиси, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи раиси, Панжоб штати Ассоциацияси раиси, шунингдек АҚШ, Армения, Беларусь, Германия, Жанубий  Корея, Канада, Кирғизистон, Литва, Миср, Молдова,  Озарбайжон, Россия, Сербия, Туркия, Туркманистон, Украина, Франция, Швеция, Эрон, Япония каби турли мамлакатларнинг шоир, ёзувчи, таржимон ва адабиётшунос олимлари ташриф буюрди.

Ушбу анжуманда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси жамоаси ҳам иштирок этиб, қатнашчилар учун “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” деб номланган китоб кўргазмаси намойиш  этилди. Унда Миллий кутубхона хазинасида сақланаётган дунёнинг кўплаб тилларидан таржима қилинган мумтоз асарлар ўрин олган. Китоб кўргазмасига ташриф буюрган халқаро анжуман иштирокчилари жаҳон мумтоз ва замонавий адабий асарларнинг ўзбек тилига таржимаси муҳим аҳамият касб этишини, шунингдек Ўзбекистон Миллий кутубхонаси хазинасида бу каби асарларнинг сақланиб келинаётгани қувонарли эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Халақаро анжуман иштирокчилари ўз адабиётига оид асарларни кўриб чексиз шодланишди.

Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ