Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Чёрно-белые стихи” деб номланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Чёрно-белые стихи” деб номланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди
17.07.2018

2018 йил 17 июль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида шоира, журналист, мусиқачи, педагог Диана Леонованинг “Чёрно-белые стихи” (Оқ-қора шеърлар) деб номланган китоби тақдимоти бўлиб ўтди. “Арча” бард қўшиғи ижрочилари клуби билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тақдимотда Д.Леонова шеърияти ихлосмандлари, “Арча” клуби аъзолари ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Диана Леонова - серқирра истеъдод эгаси. У Самарқанд вилояти етакчи газета ва журналлари учун мақолалар ёзади, болалар боғчасида мусиқий раҳбар бўлиб ишлайди, расм чизади, тикувчилик билан шуғулланади, сценарийлар, шеърлар ва қўшиқлар ёзади. Лекин унинг асосий истеъдоди – бу одамларни бирлаштириш.

Бу тўпламдан муаллифнинг 15 ёшлигидан буён ўзининг ва дўстларининг уйларида, китоб жавонларида, токчаларда топилган, хатлар ва ёндафтарларда сақланиб қолган, газета, журналлар саҳифасида ва ўзгалар шеърий тўпламларида чоп этилган  шеърлари ўрин олган. Ўз шеърларида у замонамиздаги воқеликларда, инсон муносабатларида, жамиятимизда учрайдиган жараёнларга ўз муносабатини билдиради. Унинг ҳаётимизда содир бўлаётган воқеаларга аёл кўзи билан қараган ҳақиқий иқрори ва ожиз назари, бизга хотиралар ва умид оламига шўнғиш имконини беради.

Диана Леонова шеърлари китобхонни бефарқ қолдирмайди. Уларда мумтоз шоирларимиз айтган шеъриятнинг ўша “онгли, эзгу, абадий” тушунчалари мавжуд. Айнан мана шу мумтоз асосларга риоя қилиб, у назмда ўз услубини ва ижодда ўз йўналишини топди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ