Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Чингиз Айтматов. “Эрта қайтган турналар”

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Шахматнинг сирли олами” деб номланган китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтди

18.07.2019 «Мовий жомадон» акциясининг навбатдаги сайёр тадбири Халқаро шахмат кунига бағишланди

17.07.2019 2019 йил июнь ойида энг кўп ўқилган газеталар топ 5 талиги

16.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фойдаланувчилар учун асосий, ёрдамчи ва очиқ фондлардан буюртма бериш имкони яратилган. Миллий кутубхонанинг Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати томонидан ушбу фондларга берилган буюртмалар таҳлили олиб борилади ва соҳалар бўйича энг кўп ўқилган китоблар аниқланади.

10.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус ёзувчиси А.С.Пушкин таваллудининг 220 йиллигига бағишлаб Ҳумоюн Акбаров томонидан таржима қилинган “Тумор” китоби тақдимоти

Чингиз Айтматов. “Эрта қайтган турналар”
10.07.2018

Қирғизистон халқ ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг “Эрта қайтган турналар” қиссасида уруш даврида овулнинг катталарини ўрнини босган болаларнинг жасорати ва матонати тасвирланган. Муаллиф шудгорда ишлаётган болаларни эрта қайтган турналарга қиёслайди. Болалар турналарнинг келишини кўриб қувонадилар. Бу ҳикоянинг авжи нуқтаси. Улар турналарнинг эрта қайтиши – хосилнинг мўл бўлишидан белги эканлигига умид қиладилар. Асарнинг номини мажозий маънода ҳам тушуниш мумкин: болалар эрта улғайиб, куч тўплаб, қанот чиқариб, ўз юртларидан учиб кетадилар, лекин улар ўз ватанларини ҳеч қачон унутмайди ва эрта баҳорда қайтадиган турналар каби ўз ватанларига қайтиб келаверадилар. Қисса ёш авлодни қийинчиликлардан қўрқмасликка ва ҳақиқий инсон бўлиб шаклланишга чақиради.

Воқеа уруш даврида кичик қирғиз қишлоқларидан бирида содир бўлади. Асар қаҳрамони отаси, қишлоқнинг  барча эркаклари каби урушга кетган ўн тўрт ёшли Султонмурот. У ва унинг дўстлари Энатой ва Эркинбек колхоз раисининг илтимосига “лаббай” деб, колхоз буғдойини экишга сафарбар бўладилар.  Бир куни от ўғрилари ўсмирларни оёқ-қўлини боғлаб отларни олиб кетадилар. Лекин болалар улар қўлидан қутулиб қолишади. Султонмурот отда жиноятчилар ортидан қувиб кетади. Энатой ва Эркинбек эса қишлоққа ёрдам сўраб борадилар. Султонмурот от ўғриларига етганда улардан бири унинг отига ўқ узади. Қоннинг ҳидини сезган оч бўри Султонмуротнинг изига тушади...

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ