Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Чингиз Айтматов асарлари

Чингиз Айтматов асарлари
09.07.2018

Қирғизистон халқ ёзувчиси Чингиз Айтматов билан таниқли қозоқ шоири Мухтор Шохоновнинг самимий суҳбатлари натижаси ўлароқ дунёга келган “Чўққида қолган овчининг оҳи-зори” асари маънавиятга бағишланган. Чингиз Айтматов насрида руҳият таҳлили анъанавий фольклор, мифология, образлилик билан уйғунлашиб кетади. Унда масал, рамзийликка мойиллик сезиларли даражададир.  Унинг 1998 йилда китоб ҳолатида чоп қилингани Айтматов ижоди ихлосмандлари учун катта тортиқ бўлди. Китобнинг иккинчи номи “Аср адоғида айтилган истиғфор” бўлиб, мазкур асар инсониятга чексиз ишонч ва меҳр-муҳаббат маҳсулидир. 7 бобдан иборат мазкур асарнинг ҳар бир боби алоҳида тадқиқотга арзийди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ