Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Монголия Фанлар академияси президенти Д.Рэгдэл бошчилигида Монголия делегацияси Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрди

Монголия Фанлар академияси президенти Д.Рэгдэл бошчилигида Монголия делегацияси Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрди
06.06.2018

2018 йил 6 июнь куни Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонасига Монголия Фанлар академияси президенти Д.Рэгдэл  бошчилигида Монголия делегацияси ташриф буюрди. Ташриф доирасида меҳмонларга Миллий кутубхона бўйлаб таништирув экскурсияси уюштирилиб, унда Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг фаолияти, имкониятлари ва ривожланиш истикболлари ҳақида сўзлаб берилди.

Ташкил этилган экскурсия давомида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Халқаро алоқаларни ташкил этиш хизмати раҳбари Ш.Холматова кутубхонанинг қурилиш тарихи ва ҳозирги фаолияти, фойдаланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, электрон базани яратиш жараёнида қўлланиладиган илғор информацион технологиялар, Миллий кутубхонанинг дунё кутубхоналари билан халқаро алоқалари ҳақида маълумот берди.

Кутубхона бўйлаб қилинган экскурсия чоғида меҳмонлар китоб музейи, кўргазмалар, мультимедия ва электрон залларни кўздан кечирдилар. Монголия делегацияси аъзолари ўқув залларини айланиб чиқар экан, у ердаги замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозланган махсус залларни томоша қилди, китоб фондининг жойлашиши ва сақланиши учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда фойдаланувчиларнинг кутубхонанинг сунгги маълумотлари, онлайн-ресурслар ва аудио-ресурслар базаси билан таништирувчи киоскалар билан қизиқдилар.

Делегация аъзолари қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар бўлимига ҳам ташриф буюрдилар. Бу ерда улар қадимий литографик ва босма нашрлар, хариталар, ноёб китоблар билан танишдилар. Меҳмонлар, айниқса, Алишер Навоийнинг “Ҳамса” ҳамда Рашидуддин Фазлуллоҳ Ҳамадонийнинг “Жоме ат-Таворих” асарларига алоҳида қизиқиш билдирдилар.

Ташриф сўнгида Моголия делегацияси аъзолари меҳмонлар китобида ўз ёзувларини колдирар экан, унда Узбекистон Миллий кутубхонасига ташрифидан олган таассуротларини изҳор қилдилар ва кутубхонанинг янада ривожланишига эзгу тилаклар билдирдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ