Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида болалар учун кутубхона бўйлаб экскурсиялар ташкил этилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида болалар учун кутубхона бўйлаб экскурсиялар ташкил этилди
06.06.2018

2018  йил 6 июнь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болалар учун кутубхона бўйлаб экскурсиялар ташкил этилди. Унда Олмалиқ шаҳридаги 13-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этдилар.

 Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад – ёш китобхонларни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида хизмат кўрсатишдаги кенг имкониятлар билан таништириш. Таништирув доирасида болаларга  кутубхонанинг имкониятлари билан таништирувчи экскурсиялар, унинг ресурсларидан тўғри фойдаланишни ўргатувчи тақдимотлар ташкил этилди.

Маълумотнома-ахборот хизматлари кўрсатиш хизмати раҳбари Қ.Нуримова кутубхонага аъзо бўлиш, электрон ва анъанавий каталог ва картотекалардан фойдаланиш, керакли ресурсларни излаш, уларга буюртмани расмийлаштириш, инфо-киоск ҳамда интернет ва WI-FI зонаси хизматларидан фойдаланиш қоидалари билан танишди. Болажонларга кутубхона фаолиятини ёритиб берувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди, унда кутубхона тарихи ҳақида ва бугунги кундаги фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

Рўйхатга олиш тартиблари билан бошланган ва Миллий кутубхона китоб музейи, кўргазмалар зали, кафедралар, ўқиш заллар, китобхонлар каталоглари ва картотека заллари, электрон каталаоглар зали  бўйлаб давом этган мазмунли ва батафсил экскурсия кутубхонага ташриф буюрган болажонларда катта таассуротлар қолдирди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ