Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Академик Ғуломов илми” деб номланган  адабиётларнинг очиқ кўргазмаси очилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15.10.2018 “Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида “Журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил” номли амалий қўлланма тақдимоти

15.10.2018 "Infolib Uzbekistan" VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Америка кутубхоналари билан танишув

15.10.2018 “Infolib Uzbekistan”  VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Америка Қўшма Штатлари Конгресс кутубхонаси билан видеоконференция

15.10.2018 “Infolib Uzbekistan”  VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида итальян шоири Джакомо Леопарди таваллудининг 200 йиллигига бағишланган театрлаштирилган саҳна кўриниши

15.10.2018 “Бетгерхонлик – 2018. Миллий кутубхона ва ахборот-кутубхона марказлари бирлашуви – ахборот-кутубхона соҳаси ривожига қўйилган муҳим қадам”

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Академик Ғуломов илми” деб номланган  адабиётларнинг очиқ кўргазмаси очилди
17.05.2018

2018 йил 17 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Илм” ўқиш залида Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарихчи, археолог олим Яҳё Ғуломович Ғуломов таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан “Академик Ғуломов илми”  деб номланган адабиётларнинг очиқ кўргазмаси очилди. Кўргазмада академикнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритувчи илмий китоблар тақдим этилган.

Тарихчи-археолог олим Ғуломов Яҳё Ғуломович 1908 йил 1 май куни таваллуд топган. У 1966 йил Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, 1958 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,  1950 йил тарих фанлари доктори, 1955 йил профессор унвонларига сазовор бўлган.

 

Унинг илмий фаолияти 1933 йилдан бошланган, дастлаб у Ўзбекистоннинг қадимий ва санъат ёдгорликларини муҳофаза қилиш комитети (Узкомстарис)да илмий ходим, илмий котиб, тарих, тил ва адабиёт институти археология бўлими мудири,1 943 йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих ва археология институти қадимий ва ўрта асрлар тарихи бўлими мудири, 1956 йилда эса институт директори вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият олиб борган.

Яҳё Ғуломов Ўзбекистонда тарих ва археология соҳалари бўйича ўзига хос байналминал илмий мактаб яратган. Унинг Зарафшон ва Фарғона водийларида, шунингдек, Тошкент воҳасида олиб борган ишлари Ўзбекистонда, тош, энеолит ва жез даври, унинг моддий-маданият ёдгорликларини ўрганишга катта ҳисса бўлди. У, айниқса, Тошкент тарихи ва унинг ёдгорликларини тадқиқ этишга алоҳида аҳамият берган. Тошкент канали бўйлаб, Тўйтепада махсус археологик тадқиқотлар ўтказган. 1966 йилдаги Тошкент зилзиласи оқибатларини тугатиш бўйича шаҳарда бошланган улкан қурилишлар муносабати билан Тошкентнинг археологик обидаларини қайд этиш ва ўрганиш мақсадида махсус Тошкент археология экспедициясини ташкил этган.

 

У «Хива шаҳрининг ёдгорликлари», «Қуйи Зарафшон водийсида ибтидоий маданият ва суғорма деҳқончиликнинг пайдо бўлиши» каби асарлар ёзган. «Ўзбекистон тарихи», «Самарқанд тарихи», «Бухоро тарихи»нинг асосий муаллифларидан.

Унинг вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2002). Республикада Яҳё Ғуломов хотирасига бағишланган «Академик Яҳё Ғуломов ўқишлари»ни ўтказиш илмий анъанага айланган. Тошкентдаги кўчалардан бири ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институтига Яҳё Ғуломов номи қўйилган.

Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарихчи, археолог олим Яҳё Ғуломович Ғуломов таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан “Академик Ғуломов илми”  деб номланган адабиётларнинг очиқ кўргазмасига ташриф буюрган кутубхона фойдаланувчилари академикнинг асарлари билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ