Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан спорт шархловчиси С.Даниловни хотирлаб “Он покорял стадионы игрой и пером” (У ўз ўйини ва қалами билан спорт майдонларини  забт этган) деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан спорт шархловчиси С.Даниловни хотирлаб “Он покорял стадионы игрой и пером” (У ўз ўйини ва қалами билан спорт майдонларини  забт этган) деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтди
14.05.2018

14 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан спорт шархловчиси С.Даниловни хотирлаб “ Он покорял стадионы игрой и пером” (У ўз ўйини ва қалами билан спорт майдонларини  забт этган) деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтди. Бу йил ярим асрлик тажрибага эга бўлган ажойиб журналист, устоз, спортчи, нафақат оммавий ахборот воситаларида, балки Ўзбекистон спорт тарихида ёрқин из қолдирган Сергей Данилов 70 ёшни қаршилаган бўлар эди.

Тадбир аввалида “Мурувват” ижодий гуруҳи томонидан яратилган “У ўз ўйини ва қалами билан спорт майдонларини  забт этган” ҳужжатли филми намойиш этилди. Тадбирга йиғилган Сергей Даниловнинг дўстлари, издошлари, ҳамкасблари, яқинлари ва танишлари ўзларининг ёрқин хотиралари билан ўртоқлашдилар.

 

“Сергей Данилов мактаб йилларидаёқ баскетбол ва шахмат билан шуғулланар эди. 110-сонли мактабни тугатгач, Тошкент Давлат университетининг мехмат факультетига ўқишга кирди. Университет терма жамоаси таркибида Сергей деярли барча университетлараро, туман ва шаҳар мусобақаларида, кейинчалик эса ҳалқаро спорт ўйинларида қатнашган. Мураббийларининг тавсиясига кўра у таҳсилни Тошкент Давлат университетининг филология факултети журналистика бўлимида давом эттирди. Ўқишни тамомлар экан, у етук спорчи, кўплаб спорт мукофотлари ва ютуқлари сориндори, шу жумладан, спорт устаси унвонини ҳам олган эди”, - дея хотирлади журналист Ильмира Зайнутдинова.

“Спортдаги кўникмалар болалик даврида, кўпинча мактабда шаклланади. Шахсан мен бешинчи синфда жисмоний тарбия ўқитувчимга  мени баскетбол тўгарагига ёзиб қўйишини сўраганман. Кейинчалик улар волейбол ва қиличбозликка, ҳатто футбол дарвозабони бўлишни таклиф қилишган. 1962 йилда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасининг ўйинларини ўткамасликка ҳаракат қилар эдик. Эрталабдан дўстларим билан, “Пахтакор” дарвозасидан ошиб ўтиб, дарахтлар соясида яшириниб олиб, имконияти ту0илган заҳоти стадионга “қуён” бўлиб кириб олар эдик. Яхшиямки, скамейкалар бемалол бўлар эди. Ўша йиллари, айниқса, республикамизнинг асосий жамоаси “Пахтакор” учун жуда муваффақиятли йил бўлгани учун стадион деярли доимо тўла бўлар эди. Лекин мен учун ҳаётимда баскетболнинг ўрни бўлакча”. Сергей Даниловнинг “Тошкент оқшоми” газетасидаги мақоласидан (февраль 2009 йил)

 

Журналист Барис Бабаев Сергей Даниловнинг журналистик фаолиятини алоҳида таъкидлаб, деди: У “Ўзбекистон спортчиси” (“Спорт”), “Халқ сўзи”, “Труд” (Ўзбекистондаги ваколатхонасида), “Узбекистон Тудей” газеталарида ишлаган. Жамоатчилик билан фаол шуғулланган - соғлом турмуш тарзи ва спорт жамиятлари меҳнаткашлари жамоасини шакллантириш бўйича маърузалар билан вилоятларда маърузалар қилар. Уни турли вилоятларга спорт шарҳловчиси, радиода шарҳловчи сифатида таклиф қилишар эди. У кўп маротаба баскетбол, волейбол, теннис, чим устида хоккей спорт ўйинлари  федерацияларига вакил ва тарғибот комиссиялари раиси сифатида сайланган. Ўъбекистон профессионал бокс федерацияси ижроия қўмитасининг аъзоси бўлган. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг таниқли спортчилари ҳақида китоблар ва филмлар муаллифидир”.

Ўзбекистон спортини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун С.Даниловга фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. Ўзбекистон Миллий олимпия кўмитаси таркибида футбол, баскетбол, теннис, кураш, бокс федерациялари вакили сифатида бир неча маротаба энг яхши спорт журналист деб тан олинган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ