Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Тожикистон Миллий кутубхонаси тухфа этган китоблар билан бойиди. “Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференцияси иштирокчиси Тожикистон Миллий кутубхонаси “Муассасаи давлатии китобхонаи Милли Точикистон”, “Мероси фарҳанги ғайримоддй дар Точикистон”, “Наврўз қадима ва муосир”, “Фархундапай”, “Девони имло”, Саки-наме в системе персидско-таджикской литературы XVI-XVII веков”, “Девони имло”, “Аҳмади Дониш ва афкори чамъиятиву сиёсии осиёи маркази дар нимаи дуввуми асри XIX – ибтидои асри XX”, “Мой таджикский народ”, “Анъана ва меросбарй дар фарҳанги театрию мусиқии мардумони Осиёи Марказй: дирўз ва имрўз”, “Аҳмад махдуми дониш ва хориқаи таърихии фарҳанги точикон”, “Манозир ул-кавокиб” китобларини тухфа этди.
Мазкур нашрлар китобхонларни тожик халқининг алломаю мутафаккирлари ва уларнинг фалсафий, сиёсий қарашлари, илм-фани, санъати ва маданияти намояндалари ҳаёти ва фаолияти билан таништиради. Тожик тилидаги мазкур нашрлар Тожикистоннинг сиёсий аҳволи ва иқтисодий ривожланиши, ҳуқуқий меъёрлари, давлат тузилиши ва бошқаруви, урф-одатлари ва анъаналари, маданияти ва тарихи ҳақида ҳикоя қилади.
Китоблар кенг китобхонлар оммасининг дунёқарашини кенгайтириш, маънавиятини янада бойитиш ва Тожикистонга бўлган қизиқишларини қондиришга хизмат қилади.