Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” деб номланган кўргазма очилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15.10.2018 “Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида “Журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил” номли амалий қўлланма тақдимоти

15.10.2018 "Infolib Uzbekistan" VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Америка кутубхоналари билан танишув

15.10.2018 “Infolib Uzbekistan”  VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида Америка Қўшма Штатлари Конгресс кутубхонаси билан видеоконференция

15.10.2018 “Infolib Uzbekistan”  VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги доирасида итальян шоири Джакомо Леопарди таваллудининг 200 йиллигига бағишланган театрлаштирилган саҳна кўриниши

15.10.2018 “Бетгерхонлик – 2018. Миллий кутубхона ва ахборот-кутубхона марказлари бирлашуви – ахборот-кутубхона соҳаси ривожига қўйилган муҳим қадам”

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” деб номланган кўргазма очилди
07.05.2018

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойесида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” деб номланган кўргазма очилди. Кўргазмада Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондларида сақланиб келинаётган, тарихий манба сифатида алоҳида ўрин тутувчи Улуғ Ватан уруши мавзусига оид плакатлар, жанг майдонлари акс этган хариталар, 1941-1945 йилларда жанговорлик руҳини кўтарувчи куй ва қўшиқларнинг грампластинкаларга ёзилган нусхалари, ўша давр  газета ва журналлари, китоблар мазкур кўргазма экспозицияси сифатида намойиш этилмоқда.

Кўргазма 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган бўлиб, унда немис-фашист босқинчиларга қарши курашган халқнинг қаҳрамонликлари, жангчиларнинг мардона кураши, катта талофат ва мусибатларга бардош берган инсонлар тақдири ёритилган. Инсонлар тақдирини фожиага айлантирган, қанчадан-қанча инсонларни бир умрга ногирон, майиб-мажруҳ бўлиб қолишига, аёллар бева, болалар етим бўлиб қолишига олиб келган мудхиш ва даҳшатли уруш халқимиз хотирасида ўчмас из қолдирди.

 

Уруш бошланиши билан фронт чизиғига тушган ҳудудлардан  бир миллионга яқин кўчирилган оилаларга, болаларга ўзбек оилалари ўз бағрини очиб, улар билан  охирги бурда нонини бўлиб баҳам кўрганини кўпчилик ёши катталар эслашади. Ўзбек халқининг бағрикенглиги, меҳр-муруввати уруш оқибатларидан азият чеккан турли  халқ вакилларини ҳаётини сақлаш билан бир қаторда, уларга ҳаётга, келажакка ишоч бағишлаганинида ўз аксини топди.

Кўргазмада китоблар, фотосуратлар, плакатлар ва грампластинкалар билан бир қаторда Ўзбекистон халқ рассоми Медат Когаров асарлари намойиш этилмоқда. Ўзбекистон халқ рассоми Медат Когаров 1940 йилда Қозоғистонда туғилган. 1965 йилда Москва рассомчилик санъати билим юртини тугатган. Дастлаб графика жанрида, 1991 йилдан буён эса Қадимий Турфон йўналишида ижод қилади.Рассом ўзининг сержило асарларида ўз ички дунёси, кечинмалари ва таассуротларини тасвирлайди. Унинг турмуш ўртоғи Инна Васильева ёрқин, такрорланмас суратлари ва ўзига хос шеърлари орқали танилган ижодкордир.

 

Кўргазмани ташкил қилишдан мақсад - кутубхона фойдаланувчилари ва меҳмонларини фашизм устидан қозонилган ғалаба акс этган плакатлар, даврий нашрлар, бадиий асарлар, куй ва қўшиқлар ёзилган грампластинкалар билан таништириш, ёшларимизни юртимизнинг мусаффо осмонини, тинчлигини, халқимизнинг хотиржамлиги, қадр-қимматини асраш, Ватанни қалбдан севиш, уни асраш, ардоқлаш  тушунчаларини қалбидан англашга хизмат қилиш.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ