Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси меҳнат фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси меҳнат фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди
06.05.2016

2016 йил 6 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси меҳнат фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, Тошкент алоқа коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев ахборотлаштиришнинг ҳозирги кундаги ўрни ва соҳҳа фахрийларининг унинг ривожидаги ролини алоҳида эътироф этди. “Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг фаолиятида ахборот коммуникация тизимидан кенг миқиёсда фойдаланилади. Бугунги кунда ахборот-кутубхона хизматларини алоқасиз тасаввур қилиш қийин. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки чет элликларга ҳам онлайн хизматларини кўрсатиб келмоқда. Бунда ахборотлаштириш соҳасининг ўрни беқиёсдир. Сизларни бугун касб байрами билан қутлар эканман, сиз орқали барча шу соҳа вакилларига сизларнинг сайи ҳаракатларингиз туфайли Ўзбекистон ахборот коммуникация ятехнологиялари ва кутубхоначилик соҳалари бўйича дунёда етакчи ўринларни эгаллаб келаётганини эътироф этмоқчиман”, деди А.Ходжаев.

“Алоқа тарихи музейи” директори Тоҳир Назарджанов Ўзбекистонда почта, телефон ва радиоалоқаларнинг ривожланиши, каптар, пиёда, отлиқ ва карвон почтасидан тортиб бугунги кундаги юқори сифатли алоқа технологияларигача бўлган алоқа соҳасининг ривожланиш босқичлари ҳақида сўзлаб берди. “Президентимиз И.Каримовнинг олиб бораётган оқилона сиёсатлари ва алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси раҳбарлари, ходимлари ва таркибий тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишлар натижасида ахборот технологиялари ривожида катта ўзгаришлар рўй берди, телекоммуникация тизимида чексиз имкониятлар яратилди”, деди Т.Назарджанов ва алоқанинг ҳар бир йўналиши ҳақида ҳаққоний экспонатлар билан таништирувчи алоқа тарихи музейи фаолияти ҳақида маълумот берди.

Учрашувда сўзга чиққанлар республикамиз алоқа соҳасининг мустақилликдан аввалги ҳолати, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, амалдаги лойиҳалар, илмий тадқиқотларнинг замонавий жараёнга тадбиқ этилиши ҳақида сўзлаб бердилар. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими, “Моҳир алоқачи” фахрий унвони соҳиби Комилжон Раҳимов сўнгги 20 йил ичида соҳада бўлиб ўтган инқилобий ўзгаришлар, мустабид тузум даврида соҳадаги турғунликларнинг сабаблари ҳамда ҳозирги кундаги ютуқлар ҳасида гапириб берди ва Ўзбекистонда шиша толали кабелларни қўллашда алоҳида жонбозлик қилган соҳанинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ва мутахассисларини номларини тилга олди. ТАТУ профессори, “Моҳир алоқачи” фахрий унвони соҳиби Рихси Исаев ахборот коммуникация соҳасига юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, илмий тадқиқотчиларнинг янгиликлари ва уларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Хотира ва қадрлаш куни арафасида бўлиб ўтган учрашувда ҳаётининг катта қисмини алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ривожи, шу соҳадаги илмий изланишлар ва равнақига улкан ҳисса қўшган инсонлар номи хотирланди. Кечада Тошкент телеминораси қурилишига сабаб бўлган воқеликлар ва қурилиш тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи “Тошкент телеминораси” деб номланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Тошкент алоқа коллежи ўқувчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар ва соҳа фахрийлари билан бўлган учрашувдан олган таассуротлари билан ўтроқлашдилар.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ