Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
12.10.2017

2017 йил  12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигида агентлик тизимидаги корхона ва ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур матбуот анжуманида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий ахборот-кутубхона фондларига уланиш хизмати раҳбари Усмоналиев Дилшод «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳолати” тўғрисидаги маърузаси билан иштирок этди.

У ўз маърузасида матбуот анжумани қатнашчиларини Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ахборот-коммуникация технологияларини тартибга солувчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, кутубхонада фойдаланувчилар учун ажратилган техник қурилмалар, интернет тармоғига уланиш тезлиги, кутубхонадаги ахборот алмашинуви тизимлари, кутубхона ахборот тизимлари, кутубхона веб-порталининг асосий кўрсаткичлари, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида кутубхонада ташкил этилган тадбирлар билан таништирди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ