Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2016 йил биринчи чорак якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2016 йил биринчи чорак якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
18.04.2016

 

2016 йил 18 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2016 йил биринчи чорак якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда кутубхона раҳбарияти, хизмат раҳбарлари, ходимлар ва масъул мутахассислар иштирок этди.

Йиғилиш аввалида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг мажлиси, унда муҳокама этилган масалалар ва қилинган ҳулосалар тўғрисида маълумот берди. У йиғилиш қатнашчиларини республикамизда 2016 йил биринчи чорак якунлари бўйича ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ва ташқи савдо айланмаси кўрсаткичлари, шунингдек, қўшимча иш ўринларини ташкил этиш, хизматлар ва сервис соҳасида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар билан таништирди.

2016 йилнинг биринчи чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори ўринбосари У.Тешабаева Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятини баҳоловчи қуйидаги маълумотларни келтирди:

- Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг умумий фонди - 7 млн.дан зиёд нусхани (шундан, босма фонд 6 686 682 нусхани, электрон кўринишдаги ресурслар сони  эса 367 755тани ташкил этди)

- ҳисобот даврида босма фондга 4455 нусха, электрон кўринишда эса 4124 нусха ресурслар келиб тушган;

- фойдаланувчилари сони – 133261 нафарни ташкил этиб, ҳисобот даврида 7524 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтди;

- ўтган давр мобайнида фойдаланувчиларнинг ташрифи – 211367 маротабани ташкил этди, шундан 40751таси кутубхона вебсайтидан фойдаланганларни ташкил этади;

- китоб бериш – 1155712 нусхани ташкил этди ҳамда веб-сайтдаги ички манбаларга 110235та мурожаат бўлди.

2016 йил биринчи чорагида  Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 59та турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди, шулардан: 28 маданий-маърифий тадбирлар, 21та муҳим ва унутилмас саналар ва шахсларга оид, 6 кутубхонага келиб тушган янги адабиётлар ва 4та расмлар ва амалий санъат асарлари кўргазмалари бўлиб ўтди.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан:

- ИЛМИЙ МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА НАШР ЭТТИРИШ ФАОЛЛИГИ Миллий илмий-таълимий форуми ташкил этилди;

- айни дамда “Central Asia 2016. Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва кутубхона-ахборот ресурслари ўрни” мавзусида X халқаро конференциясига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Унда хорижий ва  мамлакатимиз ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари иштирок этадилар;

Шунингдек, ахборот-кутубхона мутахассисларининг касбий билим даражасини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув курслари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан олиб борилаётган техник лойиҳалар, Миллий кутубхона ҳузуридаги Республика методик кенгаши фаолияти, халқаро алоқаларнинг ривожланиши ҳолати ва ”Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Чизмалар ва диаграммалар кўринишида слайдларда тақдим этилган Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2016 йил биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ҳисоботи бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди, таклифлар киритилди ва бажарилган ишлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ