Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Серқирра билим соҳиби” деб номланган китоб-расмли кўргазмаси очилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Серқирра билим соҳиби” деб номланган китоб-расмли кўргазмаси очилди
20.04.2017

2017 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Илм” ўқиш залида Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси, генетик олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном Абрам Мальцев таваллудининг 120 йиллигига бағишланган “Серқирра билим соҳиби” деб номланган китоб-расмли  кўргазмаси очилди. Кўргазмада олимнинг ҳаёти ва ижодини ёритувчи китоблар ўрин олган.

Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси, генетик олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном Абрам Моисеевич Мальцев 1897 йил 20 апрель куни Доғистон Республикаси Черюрт шаҳрида таваллуд топган. У 1928 йилда Ўрта Осиё университетининг қишлоқ хўжалиги факультетини тугатган. 1928 – 1931 йилларда СоюзНИХИ Марказий селекция станциясида ассистент, 1932-1937 йилларда эса станция директори, 1937-1940 йилларда ЎзССР Ер ишлари халқ комиссари ўринбосари, 1940-1941 йилларда ЎзССР Давлат назорати қишлоқ хўжалиги гуруҳининг бош назоратчиси, 1942—1955 йилларда СоюзНИХИ директори, 1956—1963 йилларда Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ғўза селекцияси ва уруғчилик кафедраси доценти ва мудири бўлиб ишлаган. Унинг  илмий ишлари ғўза генетикаси, уруғчилиги, биологияси, систематикаси ва географияси масалаларига бағишланган.

Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси, генетик олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном Абрам Мальцев таваллудининг 120 йиллигига бағишланган, “Серқирра билим соҳиби” деб номланган китоб-расмли кўргазмага ташриф буюрган фойдаланувчилар олимнинг  “Ғўза”, “Ғўза ва унинг турлари, тузилиши ва ривожланиши”, “Пахтачилик”, “Генетика, селлекция и семеноводство хлопчатника”, “Что такое селекция и семеноводство хлопка?”  номли китоблари ва илмий рисолалари билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ