Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Илм-фан кунига бағишланган кўргазма очилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Илм-фан кунига бағишланган кўргазма очилди
14.04.2017

2017 йил 15 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Кашфиёт” ўқиш залида  Илм-фан кунига бағишланган кўргазма очилди.

Кўргазмадан ўрин олган китоблар, журналлар ва фото-суратлар илм-фаннинг турли  йўналишларига даҳлдор – булар, табиий, гуманитар, ижтимоий, техник ва амалий фанлар. Улар орасида математика, физика, химия ва ахборот технологиялари бўйича дарсликлар ва қўлланмалар ҳам бор.

 Кўргазмада Ал Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал Хоразмий каби ўрта аср Шарқ алломалари ва Қори Ниёзий, С.Азизов, М.Хожиддинова, А.Ғанихўжаева, Ш.Нуруллаев, И.Асқаров ва бошқа етук олимларининг китоблари алоҳида ўрин олган.

 

Фойдаланувчилар кўргазмада намойиш этилган “100 великих изобретений”, “100 великих географических открытий”, “100 великих гениев”, “100 великих геологических открытий” ва “100 великих научных открытий” деб  номланган туркум энциклопедиялардан нима, қачон, қаерда, ким томонидан ва қандай шароитларда кашф этилгани ҳақида аниқ маълумотларга эга бўладилар.  ”Кимёвий билимлар сарчашмаси”, “Букет от математика”, “Биз билган ва билмаган кимё” каби қизиқарли китоблар эса тажрибалар ва илмий изланишлар тўғрисида ҳикоя қилади.

 

Ўта қизиқувчанлар “Масофавий таълимнинг 7 жиҳати”, “Ахборот коммуникациялар: тармоқлар, технологиялар, ечимлар”, “Ал-Хоразмийдан интернетгача”, “Генетика: путеводитель” каби китоблар билан танишадилар.

Кўргазмага ташриф буюрган кутубхона фойдаланувчилари бу ерда фаннинг аниқ йўналишлари бўйича ўз қизиқишларига мос адабиётларни топадилар.

 Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ