Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Наврўз байрами муносабати билан табриги!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19.04.2018 Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шуҳрат таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Олтин зангламас” деб номланган библиографик шарҳ бўлиб ўтди

19.04.2018 “Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференцияси ўз ишини давом эттирмоқда

18.04.2018 “Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференциясининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди

18.04.2018 Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш кунига бағишланган китоб-расмли  кўргазма

18.04.2018 “Central Asia – 2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференцияси тантанали очилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Наврўз байрами муносабати билан табриги!
18.03.2017

Аввал юрагингга мўралайди у,
Сўнгра куртакларга ўргатади сўз.
Заминнинг кўзидан қочади уйқу,
Демак, баҳор келди, келмоқда Наврўз.

Яна кўнгиллардан рутубат кетди,
Яна шуълалардан қамашмоқда кўз.
Яна дилдорликнинг фурсати етди,
Демак, баҳор келди, келмоқда Наврўз.

 

Ҳурматли фойдаланувчилар, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Сизларни баҳорий айём – Наврўз байрами билан муборакбод этади. Ўзбекистонда Наврўз баҳорнинг бошланиши ва табиатнинг уйғониши байрами сифатида нишонланади. У ҳаётнинг тантанаси, мўл ҳосиллик йилга умид рамзидир. Бу умухалқ байрами халқимиз қалбида эзгулик, меҳр-оқибат, инсонийлик туйғуларини уйғотувчи асл миллий байрам ҳисобланади, табиатнинг уйғониши ва дала ишларининг бошланишидан дарак беради.

Қадрли дўстлар! Баҳорий байрам сурури ҳар бирингизни яхши ниятлар, эзгуликлар сари ундайверсин. Доимо хонадонингиздан қут-барака, қалбингиздан қувонч, юзингиздан табассум аримасин. Халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда ижодий баркамоллик тилаймиз!

 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон

Миллий кутубхонаси жамоаси

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ