Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Мушоира этади давом» рукни остида шеърият кечаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Мушоира этади давом» рукни остида шеърият кечаси бўлиб ўтди
16.03.2017

2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Мушоира этади давом» рукни остида шеърият кечаси бўлиб ўтди. Унда таниқли шоирлар ва ёш умидли шеърият шайдолари ўзларининг баҳор, янгиланиш ва гўзалликни тараннум этувчи шеърлари билан иштирок этдилар.

Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти бош муҳаррири Ш.Қурбон ёш авлоднинг маънавий тарбиясида китоб ва кутубхоналарнинг ролини эътироф этар экан, Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ташкил этилаётган мушоираларнинг мақсадига алоҳида тўхталди. “Мушоиралар ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини ошириш ва тарғиб этиш ҳамда шеърларни ифодали ўқиш кўникмасини шакллантириш, уларни таниқли ва ёш шоирлар билан таништириб, уларга ҳам ўзларининг севимли шеърлари билан ўртоқлашиш имкониятини яратишга хизмат қилади”.

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матчон шеъриятнинг сеҳрли кучи, сўзларнинг бадиий бўёқдорлиги ҳақида сўзлади ва ўзининг баҳорий кайфият билан йўғрилган илк шеърларини ўқиб берди. Тадбирда шунингдек,  Йўлдош Эшбек, Тўра Мирзо, Нодира Афоқова, Адиба Умирова, Адолат, Санжарбек каби шоиру шоиралар ўзларининг шеърларни армуғон этиб, баҳорий қайфият улашдилар. Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 161-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари Маржона Қаҳҳорова, Закир Беккеров, Акмал Зокиров, Руслан Тиллаевлар ва қалблари шеъриятга ошно кутубхона фойдаланувчилари ўзлари севган, Ватан, муҳаббат, баҳор ва гўзалликни тараннум этувчи шеърларни ўқиб бердилар.

Тадбир иштирокчилари ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирдилар ва ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ