Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди
15.03.2017

2017 йил 15 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишлаб “Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.Ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вертуал қабулхонаси ишчи гуруҳи аъзолари, Адлия вазирлиги мутахассислари, партия Марказий аппарати ва ҳудудий Кенгашлари масъул ходимлари, Миллий кутубхона фойдаланувчилари иштирок этди.

Семинарни ташкил этишдан мақсад партия тизимида жорий қилинган қабулхоналарга бириктирилган мутахассисларга жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари, тартиб-қоидалари ҳақида зарур билим ва кўникмалар бериш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада оширишга қаратилди.

Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Рахмонов семинар иштирокчиларини таништириб ўтди ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини,аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг самарали механизми ҳақида гапириб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маъсул ходими Н.Усманов “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишнинг қонуний асослари” мавзусида, Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонаси аъзоси Д.Матрасулов “Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонаси – адолат мезони” мавзусида,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходими Д.Мирзамахмудова “Адолат СДП тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки, электрон мурожаатлари билан ишлаш тартиби” мавзусида ўз маърузалари билан чиқдилар. Маърузачилар Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили деб эълон қилиниши, энг олий қадрият сифатида улуғланган инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлашдек устувор мақсад, аввало, халқ билан мулоқот қилиш, одамларнинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билишни тақозо этаётганини алоҳида таъкидладилар. Ўз навбатида фуқаролар, сайловчилар ва партия электорати билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали усул ва механизми сифатида “Адолат” қабулхоналари ишида барча даражадаги партия ташкилотлари, айниқса, депутатлик корпуси фаол иштирок этмоғи зарурлиги қайд этилди.

Семинар якунида иштирокчилар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан батафсил жавоб олдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ