Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ҳақиқий тадқиқотчи ва ихтирочи олим” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19.04.2018 Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шуҳрат таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Олтин зангламас” деб номланган библиографик шарҳ бўлиб ўтди

19.04.2018 “Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференцияси ўз ишини давом эттирмоқда

18.04.2018 “Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференциясининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди

18.04.2018 Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш кунига бағишланган китоб-расмли  кўргазма

18.04.2018 “Central Asia – 2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференцияси тантанали очилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ҳақиқий тадқиқотчи ва ихтирочи олим” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
17.02.2017

2017 йил 17 февраль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Кашфиёт” ўқув залида энергетик олим, Ўзбекистон ФА академиги, техника фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Жўра Абдуллаев таваллудининг 90 йиллиги (1927) муносабати билан “Ҳақиқий тадқиқотчи ва ихтирочи олим” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. Унда олимнинг ҳаёти ва ижодини ёритувчи китоблар ўрин олган.

Энергетик олим Абдуллаев Жўра Абдуллаевич 1927 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1953 йилда Ўрта Осиё политехника институтини битирган. 1959-60 йилларда Ўзбекистон ФА Энергетика ва автоматика институтида катта илмий ходим, 1960-76 йилларда Ўзбекистон энергетика ва автоматика илмий тадқиқот институтида лаборатория мудири бўлиб ишлаган. 1971-92 йилларда Тошкент электротехника алоқа институти ректори лавозимида ишлаган. 1973 йилда техни­ка фанлари доктори бўлган. 1980 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” юксак унвони билан тақдирланган. 1982 йилда профессор унвони берилган. 1989 йилда Ўзбекистон ФА академиги. 1996 йилдан Тошкент электротехника алоқа институтида маслаҳатчи бўлиб ишлаган. 1992-94 йилларда Ўзбекистон Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазири бўлиб ишлаган. 1994-96 йилларда Ўзбекистон ФА президенти вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

 

Асосий илмий ишлари бошқариш тизимларида ахборотларга тезкор ишлов бериш ва ахборотларни узатиш назарияси, кўп бўғинли тизимларда хато- ларни аниқлаш ва бартараф қилиш, кўп бўғинли элементлардаги рақамли қурилмаларнинг ишончлилигини таъминлаш, алоқада рақамли тизимларни қўллаш масалаларига бағишланган. Космонавтикага доир ишлари ҳам бор.

         Энергетик олим, Ўзбекистон ФА академиги, техника фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Жўра Абдуллаев таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан “Ҳақиқий тадқиқотчи ва ихтирочи олим” деб номланган китоб-расмли кўргазмага ташриф буюрган фойдаланувчилар олимнинг “Оперативная обработка измерительной информации”, “Надежность цифровых устройств на многоустойчивых элементах”, “Основы эксплуатации систем передачи дискретных сообщений”, “Передачи дискретных сообщений в задачах и упражнениях” номли китоблари, илмий рисолалар ва газета мақолалари билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ