Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “AN ANNOTATED BIBLIOGRAPHY ON IBN SINA” (Ибн Сино библиографияси аннотацияси) деб номланган китоб билан бойитилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19.04.2018 Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шуҳрат таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Олтин зангламас” деб номланган библиографик шарҳ бўлиб ўтди

19.04.2018 “Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференцияси ўз ишини давом эттирмоқда

18.04.2018 “Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференциясининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди

18.04.2018 Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш кунига бағишланган китоб-расмли  кўргазма

18.04.2018 “Central Asia – 2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференцияси тантанали очилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “AN ANNOTATED BIBLIOGRAPHY ON IBN SINA” (Ибн Сино библиографияси аннотацияси) деб номланган китоб билан бойитилди
16.02.2017

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Брюсселдаги Ўзбекистон элчихонаси томонидан юборилган инглиз тилидаги “AN ANNOTATED BIBLIOGRAPHY ON IBN SINA” (Ибн Сино библиографияси аннотацияси) деб номланган китоб билан бойитилди.  

Китобда Ибн Синонинг маъно ва таркиби бўйича йирик даҳо тиббий билимларга бағишланган асарларига аннотациялар берилган. Унинг илмий китоблари нафақат Шарқ мамлакатлари тиббиёти, балки дунё фани ва маданияти хазинасидан жой олган. Мазкур тўпламда жаҳон фан таррақиётига улкан хисса қўшган буюк Шарқ табиби китоблари, энциклопедиялари ҳақида қисқача маълумотлар тўпланган.

Библиографик тўпламда олимнинг тиббиёт, психология, математика, физика, кимё астрология, метофизика, диншунослик, адабиёт, лингвистика, сиёсатшунослик, тасаввуф, мусиқа ва бошқа йўналишилар бўйича ёзилган мақолалар, таржималар ва нашрларининг мазмуни, моҳияти ва маъноси баён этилган аннотациялар берилган. Ушбу тўпламдаги библиографик малумотларнинг боблар, бўлимлар ва қисмларга бўлинганлиги китобхонга ўзининг қизиқтирган адабиётини тез топишда қулайлик яратади.

Бельгиядаги қадимий ва машҳур Левен Католик университети олимлари, тадқиқотчилари ва талабалари мазкур библиографик маълумотларни  тузиш жараёнида олим Ибн Синонинг ҳаёти ва фаолияти, унинг илмий асарлари, маълумотлар тўплами, энциклопедия ва брошюралари  ҳақида тарихий маълумотларни ўргандилар ва тахлил қилдилар.

         “AN ANNOTATED BIBLIOGRAPHY ON IBN SINA” (Ибн Сино библиографияси аннотацияси) китоби барча йўналишлардаги илмий тадқиқотчилар ва  тиббиёт, фалсафа, техника олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ