Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Фаровон ҳаёт – қўлимизда” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Фаровон ҳаёт – қўлимизда” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
16.02.2017

2017 йил 16 февраль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Фаровон ҳаёт – қўлимизда” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят хотин-қизлар кўмитаси, Тошкент вилояти Акциядорлик тижорат халқ банки ходимлари, Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳамда тадбиркор аёллар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида «Тадбиркор аёл» Ассоциацияси вилоят бўлими раиси М.Қодирхонова ва Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси Тошкент вилояти кенгаши раиси М.Дарханов сўзга чиқиб, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик мухити яратиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва бу борада «Тадбиркор аёл» ассоциациясининг амалга ошириб келаётган ишлари ҳақида айтиб ўтдилар. Шунингдек Ассоциациянинг вилоят бўлими томонидан тадбиркор аёлларга бизнесни ташкил этиш ва юритиш, бизнес ғояни кандай танлаш, бизнес режани тузиш тартиби, кредит турлари, (жумладан коллеж битирувчилари учун имтиёзли кредитлар), гаров таъминоти, гаров таъминотининг турлари, хусусий мулк шакллари, импорт-экспорт шартномаларини тузиш, солиқ ва божхона имтиёзлари, қўшма корхона хусусиятлари, унинг низом жамғармасининг шакллари, валюта кредити ҳақида маълумотлар ва хуқуқий маслаҳатлар берилишини, ҳозирги кунда тадбиркорларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар, янги қабул қилинаётган фармон, карор, қонунлар билан тадбир иштирокчиларини таништириб, тадбиркор аёлларимизни қизиқтираётган саволларга тўлиқ маълумот бериб ўтдилар.

Семинарда эндигина иш бошламоқчи бўлган тадбиркор аёллар ўз бизнес-режалари билан қатнашдилар. Семинарда Тошкент вилояти Акциядорлик Тижорат Халк банки ва “Тадбиркор аёл” Ишбилармон аёллар Ассоциацияси томонидан такдим этилган бизнес-режаларни ўрганиб чикиб, 14 нафар тадбиркор аёлларга имтиёзли кредит олиш учун Сертификатлар берилди.

Қизғин бахсу мунозаралар тусини олган амалий семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ