Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Эълон! Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг китоб музейи экспозицияси янгиланди

Эълон! Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг китоб музейи экспозицияси янгиланди
30.12.2016

Ўзбекистон Милиий кутубхонасининг китоб музейида 2017 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигига бағишланган “Қадимий ҳарбий соҳа китоблари” кўргазмаси намойиш этилмоқда.

Экспозициянинг мақсади – кутубхона фойдаланувчилари, ташриф буюрувчилар ва меҳмонларни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фонди билан таништириш.

  “Қадимий ҳарбий соҳа китоблари” кўргазмасида XVI – XIX асрларда Ғарб давлатларида илк матбаа усулида чоп этилган китоблар, маълумотномалар, қўлланмалар, луғатлар, асарлар, монографиялар намойиш этилмоқда. Кўргазманинг асосий қисмини француз, немис, лотин тилларидаги манбалар ташкил этмоқда. Шунингдек, кўргазмада I – XVII милодий асрларда яшаган машҳур Ғарб давлатлари саркардалари ҳамда ҳарбий соҳа бўйича йирик назариётчи олимларнинг асарлари алоҳида ўрин эгаллаган.

Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ