Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Психолог 2016” тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Психолог 2016” тадбири бўлиб ўтди
27.12.2016

2016 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон психологлар ассоциацияси билан ҳамкорликда “Психолог 2016” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унда психология соҳасининг етакчи мутахассислари, ўқитувчи ва тарбиячилар, Ўзбекистон психологлар ассоциацияси аъзолари ва ходимлари,  шунингдек кутубхона ходимлари ва фойдаланувчилари иштирок этдилар.

 

Тадбирда Ўзбекистон психологлар ассоциацияси бошқармаси раиси Х.Т.Махмудова “Ўзбекистонда амалий психология ривожланиши ва инновациялари” мавзусида маъруза ўқиди. Тошкент вилояти бўйича Ўзбекистон психологлар ассоциацияси раҳбари Ш.Исакова эса “Психология ва стресс профилактикаси. Стресснинг олдини олиш усуллари ” мавзусида суҳбат олиб борди. Ўзбекистон психологлар ассоциацияси бизнес психология бўлими раҳбари Ш.И.Мавлани Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимлари учун “Низолар олдини олишнинг самарали стратегияси” мавзусида семинар-тренинг ўтказди. Унда хизмат кўрсатишда асосий келиб чиқадиган низолар, хизмат кўрсатишда низоларнинг олдини олиш, фойдаланувчилар билан бўлиб ўтадиган низолар ва уларнинг ечими муҳокама этилди.

 

Тадбир якунида Ўзбекистон психологлар ассоциациясининг 2016 йилда бажарган ишлари сарҳисоб этилиб, унинг фаол аъзолари турли номинацияларда тақдирландилар. Йил якунларига кўра Г.Махмудова - гуруҳлар билан ишлайдиган энг яхши  психо-терапевт, В.Ленский - энг яхши тренер-психолог, Д.Павлович - энг яхши болалар психологи, психологлар ассоциацияси аъзоси Ш.Курбанова - йилнинг энг яхши психологи, Д.Якушеевич - энг яхши амалиётчи психолог, Т.Кучерева - энг яхши эксперт-психолог, Ш.Исакова эса энг яхши ташкилотчи психолог деб эътироф этилди. Ғолиблар қимматли совғалар ва “Йилнинг энг яхши мутахассиси” сертификати билан тақдирландилар.

 

Тадбир қатнашчилари ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар ва таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ