Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Республика методик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Республика методик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
27.12.2016

 

2016 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Миллий кутубхона ҳузуридаги Республика методик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Республика методик кенгаши аъзолари, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳудудий Идоралараро кенгашлари котиблари ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси хизмат раҳбарлари иштирок этдилар.

 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот- кутубхона фаолияти тўғрисидаги” Қонунини ҳамда Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаши мажлиси қарорларини бажарилиши ҳолати муҳокама этилди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил Инвестицион дастури тўғрисида”ги ПҚ-2264-сон қарорига асосан “Миллий умумтаълим электрон кутубхона”лойиҳасини амалга оширилиши тўғрисида ва Ахборот-кутубхона фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш тўғрисида маълумот берилди.

Йиғилишда Республика илмий-педагогика кутубхонаси илмий-методик бўлими мудири Р.Ратнер халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган ахборот-кутубхона муассасаларининг асосий кўрсаткичлари, у ерларда жорий этилган дастурий таъминотлар ва амалдаги лойиҳалар билан таништирди. Янги авлод дарсликлари ва қўлланмаларини яратиш ва улар билан таъминлашни ташкил этиш бўлими бош мутахассиси К.Мавлянов Ўрта махсус, касб-хунар таълими маркази тасарруфидаги ахборот-ресурс марказларининг ҳолати, уларнинг кўрсаткичлари ва муаммолари ҳақида маълумот берди.

 

Андижон (Г.Исмаилова), Тошкент (Д.Абдуазимова), Наманган (М.Джурабаева) вилоятлари Ҳудудий идоралараро кенгашлари котиблари  ўз чиқишларида ҳудудларидаги ахборот-кутубхона марказлари, ахборот-ресурс марказлари фаолияти, у ерда амалга оширилган услубий ишлар, вилоят ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-техник базаси ҳолати ва маънавий-маърифий тадбирлар ҳақида ҳисобот бердилар. Шунингдек улар “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бердилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев “Миллий умумтаълим электрон кутубхона” лойиҳасини амалга оширилиши ҳолати, мазкур лойиҳа доирасида бажарилган ишлар ва келгуси режалар тўғрисидаги маълумот берди.

Республика методик кенгаши аъзолари кенгашнинг истиқболдаги вазифаларини мухокама қилдилар ва 2017 йил иш режасини белгилаб олдилар.

Муҳокама қилинган масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ